Линклар

logo-print

Тошкентда Интернет фестивали ўтказилади


Саида Маълумотларга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкентда юқори технологиялар ҳафталиги ва ушбу тадбир доирасида Ўзбекисон Интернет фестивали ўтказилиши режалаштирилган. Бу тадбирнинг ташкилотчилари Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “Инфоком” журналидир.

Тадбир ташкилотчиларидан бири Евгений Склеревскийнинг айтишича, ўтказилиши режалаштирилаётган форумнинг аҳамияти катта. Зеро, Ўзбекистонда Интернет провайдерлари ва янги сайтлар сони кўпайиб бормоқда. Фестиваль давомида уларнинг иш фаолияти ўрганилади, ўзаро тажриба алмашишига имконият яратилади.

“Ўзбекиситон Интернетида аллақачон қизиқарли ўзгаришлар юз беряпти. Шунинг учун янги фикрлар берадиган мана шундай форумларга эҳтиёж сезилмоқда. Бу тадбир давомида янги иқтидорлар ҳам аниқланади”, деди Е.Склеревский.

Унинг сўзларига қараганда, 2001 йилда ўтказилган Интернет фестивали Ўзбекистонда Интернет ривожига катта таъсир ўтказган. Ҳатто мактабларда ҳам Интернет ресурс марказлари ташкил этилмоқда.

Е.Склеревскийнинг таъкидлашича, ёшлар Интернет кафеларга фақат ўйин билан шуғулланади, деган фикрлар нотўғри. Тўғри, баъзилар учун компьютер ўйин ўйналадиган воситадек туюлади. Интернет кафега кирган ёшлар аввал ўйиндан бошлайди, бироқ кейинчалик улар Интернетнинг имкониятларига қизиқиб қолади. Бу ҳолат инобатга олинса, ота-оналарнинг фарзандларини Интернет кафеларга боришдан тийилишга чақириши тўғри эмас.
XS
SM
MD
LG