Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:39

Мустафоев сайлов холис ўтишига ваъда бермоқда


Шайбон 18 август куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Бўритош Мустафоев, Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов ва “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази раҳбари Раъно Убайдуллаев иштирокида икки палатали парламентга ўтказиладиган сайлов хусусида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланишича, шу кунга қадар мамлакатда сайловда қатнашиш лаёқатига эга 14 миллион 340 мингдан ортиқ фуқаро борлиги аниқланган.

ХДПга овоз берувчилар

“Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган сўровларда иштирок этганларнинг 54,8 фоизи қайси партияга овоз беришини мутлақо билмайди. Сўровда қатнашганларнинг 22,6 фоизи Халқ демократик партиясига, 5 фоизи “Фидокорлар” партиясига, 3 фоизи эса “Адолат”, “Миллий тикланиш”, Либерал демократлар партияларига, 5 фоизи эса мустақил номзодларга овоз бериш истагида эканини билдирди. Бу ҳақда “Ижтимоий фикр” маркази раҳбари Р.Убайдуллаева маълум қилди.

Унинг айтишича, 1999 йилдан буён партиялар потенциал овоз берувчиларнинг 1 фоизини йўқотган. Сайловда иштирок этишга лаёқатли топилганларнинг 40 фоизини 18 дан 29 ёшгача бўлганлар, сайловчиларнинг 61 фоизини қишлоқ аҳли ташкил этади.

Сайловчиларни сотиб олишга йўл қўйилмайди

Марказий сайлов комиссияси раиси Б.Мустафоевнинг таъкидлашича, илгариги сайловларда номзодлар ва уларнинг тарафдорлари томонидан сайловчиларни ноқонуний йўллар билан ўзига оғдиришга уринишлар бўлган. Бу сафар бундай ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

Йиғилишда аввалги сайловларда мустақил номзодларнинг ҳужжатлари сайлов комиссиялари томонидан қабул қилинмагани, бу ҳақдаги шикоятлар судда кўрилганда эътиборсиз қолдиргани ҳолатлари кузатилгани ҳақида савол берилди.

“Мустақил номзодлар кўрсатиш бўйича ҳужжатлар бекаму кўст тўлдирилиб, рўйхатдан ўтиш меъёрлари сақланган ҳолда округ сайлов комиссиясига топширилсаю комиссия номзодни рўйхатга олмаса, бу ҳақда тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш керак. Эҳтимол бу мурожаат нотўғри бўлса ҳам судлар уни қабул қилмасликка ҳақи йўқ. Агар мурожаат қабул қилинмаса, бу тўғрида Марказий сайлов комиссиясига хабар беришларини илтимос қиламан”, деди Б.Мустафоев саволга жавоб қайтарар экан.

Депутатлар ва сенаторлар

Б.Мустафоевнинг билдиришича, Олий Мажлиснинг қуйи палатасига 120 нафар депутат, юқори палата – Сенатда эса 100 нафар сенатор фаолият кўрсатади. Қуйи палата депутатлари сиёсий партиялар ва ташаббус гуруҳлари кўрсатган номзодлар орасидан умумий сайловларда сайлаб олинади. Сенат аъзолари эса вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайланган депутатларнинг қўшма йиғилишида аниқланади. Ҳар бир вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасига 6 тадан сенатор ўрни ажратилган. Конституциянинг 77-моддасига мувофиқ сенаторларнинг 16 таси Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади.

Сайловолди кампанияси

Марказий сайлов комиссияси раисининг маълум қилишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни сайловолди кампанияси расман бошланади. Шундан сўнг марказий оммавий ахборот воситаларида партияларнинг сайловчиларга мурожаат қилишларига бир хил имконият яратиб берилади. Номзодларнинг ўз рақиблари шаънини ҳақоратловчи ва камситувчи чиқишлар қилишига йўл қўйилмайди. Сайлов 26 декабрда ўтказилади. Сайлов участкалари 6.00 да очилади ва 20.00 да ёпилади. Сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган ҳисобланади. Акс ҳолда сайловнинг кейинги турига старт берилади
XS
SM
MD
LG