Линклар

Бугун Нью Йорк биржаларида нефт нархи рекорд даражага кўтарилди.

  • Ҳасанжон

Ҳозирда бир баррел нефт 47 ярим долларни ташкил этмоқда. Ироқнинг Нажаф шаҳрида радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр ва АҚШ кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар қайта жонлангани Ироқнинг нефт экспортига тахдид солган ва шу сабабли нефт нархи кўтарилган. Бундан ташқари Россиянинг ЮКОС ширкати билан боғлиқ ноаниқ вазият ва Венесуэладаги сиёсий воқеалар ҳам нефт нархи ошишига сабаб бўлмоқда. Шу кунларда нефт нархи ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 50 фоизга ошган.
XS
SM
MD
LG