Линклар

Афғонистонда октябр ойида ўтадиган президентлик сайловларда иштирок этадиган номзодлар Президент Ҳамид Карзайни сайловлардан олдин истеъфога чиқишга чақирди.

  • Ҳасанжон

Бугун Ҳамид Карзай бу чақириқни рад этди. Президентликка даъвогарлардан бири бўлган Абду Саттор Сирот чоршанба куни, сайловларда қатнашадиган барча 17 номзод Карзайни истеъфога чиқишга чақираётганини, агар бу чақириқ рад этилса, барча номзодлар президентлик сайловларига бойкот эълон қилишларини айтган. Аммо кейинроқ тўрт номзод Карзайнинг истеъфога чиқиши тўғрисидаги чақириқни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG