Линклар

logo-print

Бугун Грузиянинг Жанубий Осетия республикасида яна қуролли тўқнашувлар содир бўлди.

  • Ҳасанжон

Телевидение орқали чиқиш қилган Грузия Президенти Михаил Саакашвили грузин қўшинлари Жанубий Осетиянинг Ява туманидаги стратегик муҳим тепаликларни ишғол қилганини билдирди:
”Биз ушбу тепаликларни уч томонлама ташкил этилган тинчликпарвар кучларга, яъни, 500 нафар сараланган грузин аскарлари, шунингдек, квотада белгиланганидек, Жанубий Осетия аскарларига берамиз. Уларнинг вазифаси гуржилар яшайдиган қишлоқларга ҳужум ва провокациялар уюштирилишининг олдини олишдир. Биз бошқа барча позицияларни тарк этишга, қўшинларни Жанубий Осетиядан олиб чиқиб, бошқа ҳудудга жойлаштиришга тайёрмиз“ - деди Грузия Президенти.
Бироқ Цхинвалидан телефон орқали Озодлик мухбирига интервю берган Жанубий Осетиянинг Матбуот ва Ахборот Қўмитаси раҳбари Ирина Гаглоева Саакашвилининг иддаоларини рад этди:
”Грузия томони бир муддат ташаббусни ўз қўлига олишга муваффақ бўлди. Аммо Осетия томони ҳозирда ўша позицияларни қайта кўлга киритди. Грузия тўплардан ўққа тутаётган бўлса ҳам вазият назорат қилинмоқда“ - дейди Жанубий Осетия вакили.
Гаглоевага кўра, Грузия томони Цхинвалидан шимол томонда минамёт ҳужуми уюштиргани оқибатида тинч аҳолидан камида уч одам ўлган.
XS
SM
MD
LG