Линклар

Бугун Ироқ Бош Вазири Ийад Алавий Нажаф шаҳридаги шиа жанггариларини қуролсизланишга ва шиалар учун муқаддас зиёратгоҳ бўлган Имом Али мақбарасини тарк этиш ҳақида сўнгги марта огоҳлантирди.

  • Ҳасанжон

Бағдодда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Алавий шиа уламоси Муқтадо ас-Садрни ҳукумат талабларини шахсан қабул қилишга ва Нажафдаги тўқнашувларни тўхтатишга чақирди.
Алавийга кўра, агар ас-Садр қўйилган талабларни бажариш истагини билдирса, у ва унинг тарафдорлари ҳукумат ҳимоясига ўтади.
Ироқ Бош вазири ҳукумат қуролли жанггарилар билан музокара олиб бормаслигини яна бир бор таъкидлади.
Бугун Европа Иттифоқи Ироқ Миллий Кенгаши сайланганини олқишла ва буни келаси йил ўтиши режалаштирилган сайловлар сари ташланган муҳим қадам, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG