Линклар

logo-print

Россия: депутат “Газпром”ни хорижликларга сотмоӄчи эмас


Фарангис Саид 18 август куни Россия Давлат Думасининг депутати, “Родина” партияси аъзоси Юрий Савельев айрим хорижий компаниялар ғайриӄонуний равишда “Газпром” ширкати акцияларини сотиб олаётганини таъкидлади. Депутатнинг Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати, Бош Прокуратура ва Ички Ишлар Вазирлигига йўллаган мактубида ёзилишича, бу жараён Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Чунки “Газпром” дунёдаги энг йирик газ компанияси ҳисобланади. Ширкат акцияларининг 37 фоизи давлатга тегишлидир.

Ушбу мактуб ошкор этилиши биланоӄ, “Газпром” расмийлари ундаги иддаоларни инкор этди. Аммо ширкат акцияларининг биржадаги нархи дарҳол 13 фоизга пасайиб кетди.

Савельев мактубининг таъсири шу ӄадар катта бўлишининг маълум сабаблари бор. Улар хусусида Москвадаги ҳамкоримиз Толиб Саидбоев шундай дейди:

”Газпром” давлат хазинасига ӄўшаётган маблағ ҳажми бўйича нефт компанияларидан кейин иккинчи ўринда туради. У Россия учун ниҳоятда муҳим компания. Мазкур компания акцияларининг чет эл фуӄаролари ӄўлига тушиши, албатта, давлатнинг иӄтисодий хавфсизлигига катта путур етказиши мумкин” .

“Газпром” Россия учун стратегик аҳамиятга эга бўлган компаниядир. Айнан шу сабабдан, ӄонунга кўра, унинг акцияларини хорижликларга сотиш таъӄиӄланган.

Аммо Савельевнинг мактубида акциялар ӄонунга хилоф равишда Россия ташӄарисига чиӄиб кетаётгани таъкидланади. Депутатга кўра, “Юнайтед Файнэншл Груп”, деб номланган брокерлик агентлиги Германиянинг Дойче Банкига “Газпром”нинг 2 миллиард долларга тенг акцияларини сотиб юборган. Хўш, акцияларни хорижга сотиш ӄайси йўллар билан амалга оширилмоӄда?

Маълумотларга кўра, “Газпром” акцияларининг аксарият ӄисми хорижликлар ӄўлига тушиб ӄолишининг олдини олиш маӄсадида махсус ҳимоя схемаси жорий этилган. Бу Россия учун ноёб схемадир. Унга кўра, хорижий тараф “Газпром” акцияларини сотиб ололмайди. Аммо хорижий сармоядор ширкатнинг АДР – “Америка Депозитарий Тилхатлари”, деб номланган ӄимматли ӄоғозларини сотиб олиш ҳуӄуӄига эга.

Тошкентлик иӄтисодчи, ӄимматли ӄоғозлар бўйича мутахассис Қудрат Нурматовга кўра, бир мамлакат, масалан, Россиядаги ширкат АДР ёрдамида ўз акцияларини хорижга сота олади:

”Масалан, “Газпром” агенти бўлмиш бирорта Россия банки АҚШдаги банк билан шартнома тузади. АҚШда АДР билан асосан “Бэнк оф Америка” ва “Жей-Пи-Морган” банклари шуғулланади. Улар ӄиймати “Газпром” акцияларига тенг бўлган АДР чиӄаради ва уларни биржада сота бошлайди. АДРни сотиб олган тараф расман АДРга, лекин аслида “Газпром” акцияларига эга бўлади. Бу жуда ӄулай схема. Чунки бу ҳолда ӄимматли ӄоғозларнинг асл эгаси кимлигини аниӄлаш ӄийин” .

Демак, бора-бора “Газпром”нинг барча акциялари бир тараф – хорижий ширкат ёки шахс ӄўлида йиғилиши ва ўша тараф компания эгасига айланиши мумкин экан-да?!

Тошкентлик иӄтисодчи Қудрат Нурматов бундай эҳтимол бор, лекин унча катта эмас, деб ҳисоблайди:

”Бундай эҳтимол бор. Аммо амалда АҚШ ӄонунлари ҳиссадордан акциялар масаласида ошкораликни талаб ӄилади. Демак, АҚШда ҳеч ӄайси ширкат тўсатдан бошӄа ширкатнинг эгасига айланиб ӄолмайди. Лекин ӄонунни четлаб ўтиш йўллари йўӄ эмас. Сохта эгалар орӄали бир ширкат “Газпром”нинг барча акцияларини сотиб олиши мумкин ” .

Ҳозирча депутат Юрий Савельев иддаоларининг наӄадар асосли экани номаълум. Масалани тегишли идоралар ўрганиши керак.

Ҳамкоримиз Толиб Саидбоевга кўра, агар иддаоларнинг тўғрилиги аниӄланса...

”Мен яна ӄайтарман, бу давлат хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим масала. Савельев хати катта сиёсий-иӄтисодий шов-шувга олиб келиши мумкин. Агарда у ҳаӄ бўлса” .

Аммо, Толиб Саидбоев фикрича, депутат Савельев иддаоларининг асоссиз бўлиши эҳтимоли жуда катта. Чунки Россиянинг энг йирик ва даромадли ширкатларидан бири бўлмиш “Газпром”нинг молиявий аҳволи шу ӄадар кўп ва синчковлик билан текширилади-ки, унинг хорижий ширкатларга ғайриӄонуний равишда ўз акцияларини сотиш имкони деярли йўӄ, деб ҳисоблайди ҳамкоримиз. Бундан ташӄари, сўл ӄанотга ӄарашли “Родина” партияси аъзоси Савельев Россия сиёсий доираларида миллатчи сифатида танилган. У, шунингдек, барча мулкнинг давлат тасарруфига ўтказиш керакли ҳаӄида баёнотлар беришга одатланган.

Шунга ӄарамай, иддаоларда жон борлигини эҳтимолдан соӄит ӄилиб бўлмайди. Хўш, бу “Газпром” ширкатининг Ўзбекистон билан муносабатларига ӄандай таъсир ӄилиши мумкин? Ўзбекистонлик мустаӄил иӄтисодчи Виктор Ивонин бу саволга умуман таъсир ӄилмайди, деб жавоб беради:

”Биз ҳар ӄандай шерик билан ишлашга тайёрмиз. Биз учун Ўзбекистонга олиб келинаётган сармоя муҳим, унинг эгаси эса бизни ӄизиӄтирмайди. “Газпром” билан шу пайтгача мавжуд бўлган муносабатлар дўстона ва ишончлидир. Ширкат маблағига Ўзбекистон муҳтож. Унинг ёрдамида Ўзбекистон ӄувур ӄуриб, газни Европага экспорт ӄила бошлайди. Газ ва нефт соҳасини янада ривожлантириб, ӄидирув ва ӄазиб олиш ишларини давом эттириш учун ҳам маблағ керак” .
XS
SM
MD
LG