Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:46

Иброҳим Ғафуров: “Ижтимоий фикр”дан хулоса чиқариш нотўғри


18 август куни Ўзбекистон Олий Мажлисида икки палатали парламентга ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлди. Унда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан сайлов муносабати билан ўтказлиган сўров натижалари ҳам эълон қилинди.

Парламент сайлови жорий йилнинг 26 декабрь куни ўтказилади. Сайловга тўрт ой муддат қолганига қарамай, сўровда қатнашганларнинг 54,8 фоизи қайси партия вакилига овоз беришини аниқлаб олмагани маълум бўлган.

“Ижтимоий фикр” сўрови мамлакатнинг 6 вилояти, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Сўров иштирокчиларининг 5 фоизи “Фидокорлар”га овоз беришини билдирган бўлса, “Адолат”, “Миллий тикланиш” ва Либерал-демократик партияларга 3 фоиздан ортиқ респондент овоз беришини таъкидлаган. 1999 йилда ўтказилган шундай сўров натижалари билан солиштирилганда аввалги сайловда қатнашган партиялар потенциал овоз берувчиларнинг бир фоизини йўқотгани маълум бўлган.

“Озодлик” мухбири ушбу сўров натижаларига муносабат сўраб, дастлаб “Адолат” социал демократик партияси раҳбарларига мурожаат этди. Партия етакчиси Турғунпўлат Даминовни жуда банд бўлгани сабабли топишнинг иложи бўлмади. Унинг ёрдамчиси Равшан Ҳайдаров ҳам жуда бандлиги, кейин мурожаат этилган тақдирда ҳам интервью бериш масаласини ўйлаб кўриниши айтди. Халқ демократик партияси раҳбарлари ҳам жуда банд экан.

“Фидокорлар” партияси ижроия девони раҳбари Мавлон Йўлдошевнинг таъкидлашича, партия сайловга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. У “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” фестивалини ўтказиб, 30 миллион сўмга яқин маблағ жамғарган. Бу маблағнинг барчаси чекка қишлоқларда 120 та кичик стадион қуришга сарфланган. Шунингдек, турли сиёсий тадбирлар ҳам ўтказиляпти. Бунинг натижасида пртия аъзолари сони ортиб бораётир.

М.Йўлдошев “Ижтимоий фикр” ўтказган сўров натижалари Ўзбекистоннинг барча аҳолиси фикрини ифодалайди, деб ҳисобламаслигини билдирди.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Иброҳим Ғофуров ўзбекистонликлар қайси партияга овоз бериш хусусида бир тўхтамга келмаганига мутлақо табиий ҳол сифатида қарашини таъкидлади.

“Сайловгача бир неча ой муддат бор. Одамлар кўпинча сайловга оз фурсат қолганда, номзодлар билан учрашаётганда мулоқотлар қила бошлагандан кейин маълум хулосалар чиқаради. 1999 йилдан 2004 йилгача партиялар 1 фоиздан овоз берувчисини йўқотганига ҳам қўшилиб бўлмайди. Биз “Ижтимоий фикр” тақдим этган рақамлар хусусида, албатта, ўйлаб кўрамиз. Лекин тақдим этилаётган рақамларда шартлилик, нисбийлик жуда кучли. Шунинг учун уларга жуда катта эътибор билан қараш, сиёсий-ижтимоий хулосалар чиқариш нотўғри бўлар эди, деб ўйлайман”, деди “Миллий тикланиш” раҳбари.
XS
SM
MD
LG