Линклар

logo-print

Террорчиликка қарши кураш ва мусулмон дунëси


Арол АҚШ Президенти Жорж Буш маъмурияти нафақат ҳарбий ҳаракатлар¸ балки Араб ва Мусулмон дунëси билан алоқаларни яхшилаш орқали ҳам терроризмга қарши курашда ғалаба қозонишга ҳаракат қилмоқда. Президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кондолизза Райснинг айтишича¸ Вашингтон мусулмон жамиятларида Америкага нисбатан ижобий мунисабатни ривожлантиршга интилмоқда. Бироқ¸ ушбу тасаббус Оқ уй истаган натижа берганича йўқ.

Президент Буш маъмурияти Ал-Қайда ва у билан алоқадор бўлган террор гуруҳлари таҳдидини бартараф этиш мақсадида кенг кўламли ҳарбий тадбирларни олиб боряпти.

Айни пайтда Вашингтон ҳукумати терроризм яратаëтган таҳдидларни бартараф этиш учун фақат ҳарбий амалиëтлар билан чегараланиб қолмаслик кераклигини айтмоқда. Чоршанба куни бу борада сўз юритган Президент Бушнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кондолизза Райс терроризмга қарши курашда ҳарбий ҳаракатларнинг ўзи етарли эмаслигини яна бир бор таъкидлади. Унинг айтишича¸ Президент Буш араб ва мусулмон дунëсига ишонч ҳосил қилиш муҳимлигини тушуниб етади.

"Президент Буш терроризмга қарши уруш бошиданоқ бу қуролли урушдан кўра¸ кўпроқ дунëқарашлар тўқнашуви эканини идрок этди. Террорчилардан бири буни "Сиз ҳаëтни севасиз¸ биз ўлимни"¸ деб таърифлаган эди. Ғалаба террорчилар куч воситасида бартараф этилганида эмас¸ ҳаëт ва умид ғоялари ўлим ва нафрат мафкурасини енгсагина қўлга киритилади"¸ - деди Раус.

Бунинг учун дейди Райс¸ Буш маъмурияти АҚШ билан Ислом дунëси ўртасида яхши муносабатлар ўрнатишга мажбурдир. Мусулмон дунëси билан мулоқот ўрнатиш йўлларидан бири минтақа давлатларига Америка ҳақидаги эшиттиришларни кўпрайтириш¸ дейди миллий хавфсизлик маслаҳатчиси.

Президентликка номзод Сенатор Жон Керри ҳозирги маъмуриятни қаттиқ танқид қилиб¸ мусулмонлар ҳиссиëтларини инобатга олмай қилинган ҳаракатлар айрим мусулмонлар орасида терроризмни озуқалантириши мумкинлигини таъкидлади.

Кондолизза Райс маъмуриятнинг мусулмон жамоалари билан мулоқот ўрнатиш ташаббуслари ҳозирча катта натижа бермаганини эътироф этади.

Вашингтондаги "Америкалик мусулмонлар Қуддус учун" номли гуруҳ директори Райед Тайеҳ Оқ уй маъмуриятининг халқ депломатияси¸ яъни мусулмон мамлакатларда яшовчи одамлар билан мулоқот ўрнатиш ҳақида бундай дейди:

"Халқ дипломатияси иш бериши мумкин¸ аммо бу АҚШ обруйини кўтариш учун қандай усуллар қўлланишига боғлиқ. Буш маъмурияти жиддий муваффақсизликка учради. Совуқ уруш тажрибасига эга кишилар терроризмга қарши курашишга ҳаракат қиляпти. Фикримча¸ халқ дипломатияси иш беради¸ бироқ¸ улар буни бутунлай нотўғри олиб боришяпти"¸ - деб таъкидлади мутахассис.
XS
SM
MD
LG