Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:33

Теҳрон ҳукумати АҚШ ва Исроил таҳдидидан ташвишланмоқда


Арол Теҳрон ҳукумати Америка ëхуд Исроил Эроннинг ядровий объектларига ҳужум қилиши мумкинлигидан ташвишланмоқда. Куни-кеча Эрон Мудофаа вазири Эронга қарши ҳар қандай ҳаракат жавобсиз қолмаслиги ва Америка ҳужум қиладиган ягона куч эмаслигини таъкидлади. Расмий Вашингтон бу борадаги иддаоларни рад этиб¸ Америка ҳарбий кучлари Эронга таҳдид солмаслигини баëн қилди.

Маълумки¸ жаҳон жамоатчилиги Эроннинг ядровий дастури тўғрисида анчадан буëн ташвиш билдириб келмоқда. Вашингтон Эроннинг ядровий дастури ядровий қурол яратишга қаратилган¸ деб шубҳа билдирмоқда. Аммо Теҳрон ҳукумати бу дастур фақат тинч мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.

Яқинда Исроил Эроннинг ядровий объектларига ҳужум қилиши мумкин¸ ден гап тарқалганидан кейин Теҳрон "Шаҳаб-3" русумли баллистик ракетасининг такомиллаштирилган турини синовдан ўтказди.

Эрон расмийларига кўра¸ ракета фақат мудофаа мақсадларига қаратилган. Бироқ¸ айрим мутахассислар ушбу ракеталар Исроил ва АҚШнинг Ироқ ҳамда Яқин Шарқдаги ҳарбий иншоотларини нишонга олиш имкониятига қодир.

Эрон баллистик ракетасини синовдан ўтказганидан кўп ўтмай¸ мамлакат Мудофаа вазири Али Шамхоний "Ал-Жазира" телеканалига берган суҳбатида¸ "АҚШ ëки Исроил қўшинлари Эрон ядровий обеъктларига қарши ҳужум қилса¸ биз бунга бефарқ қараб турмаймиз. Америка ҳужум қилишда якка ҳокимлик қилмасин. Бизнинг кучларимиз Афғонистон¸ Ироқ ва Форс кўрфазида ҳам мавжуд"¸- деб таъкидлади.


Эрон Мудофаа вазирига кўра¸ Исроил АҚШнинг рухсатисиз Эронга ҳужум қилмайди. Эрон қуролли кучлар қўмондони Муҳаммад Бақир Зулқадрнинг айтишича¸ агарда Исроил Эроннинг "Бушеҳр" атом электр станциясига ҳужум қилса¸ Эрон ҳам Исроилнинг ядровий қуроллар сақланадиган ва ишлаб чиқариладиган "Димона" ядровий марказига зарба беришга қодир.

Rасмий Вашингтон Эрон Мудофаа вазири баëнотига муносабати:

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Адам Эрели Америка Эронга ҳужум билан таҳдиди солаëтгани тўғрисидаги иддаоларда ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади.

Айни масала атрофида сўз юритган Оқ уй матбуот вакили Скотт Мэк Клин¸ "Американи жиддий ташвишга солаëтган Эрон ядровий дастури масаласини Вашингтон дипломаик йўл орқали ҳал қилишни истайди. Халқаро Атом Энергияси Агентлиги олиб бораëтган фаолият ҳам шундан далолатдир"¸- дейди

Айни пайтда АҚШ Давлат Котиби ўринбосари Жон Болтонга кўра¸ Эрон ҳукумати Британия¸ Франция ва Германия расмийларига келаси уч йи ичида ядровий қурол ишлаб чиқаришга қодир бўлажагини маълум қилган. Болтон¸ бунинг учун Теҳрон БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдида жавоб бериши кераклигини ҳам урғулади.

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги эса Эрон центрифугаларни яратиш ишларини ваъдаларига қарамай¸ давом эттираëтганини маълум қилди. Центрифугалар уранни бойитиш учун қўлланувчи ускуна ҳисобланади. Эрон ядровий қурол яратишда қўлланадиган бойитилган уранга келаси бир йил ичида эга бўлиши мумкин¸ деб тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG