Линклар

logo-print

Россия Президенти Владимир Путин Грузия ва Жанубий Осетия ўртасида юзага келган можарони тўхтатиш ва ўзаро тинчлик ўрнатиш мақсадида иккала томонни музокаралар бошлашга чақирди.


Самандар

Владимир Путин Арманистон Президенти Роберт Кочарян билан Сочида ўтказган учрашувини якунлагач¸ Грузия ва Жанубий Осетия ўртасидаги можароларни фақатгина тинч йўл билан ҳал этиш мумкинлигини билдирди :

“Бу мажорани ҳал этишнинг ягона йўли мавжуд. Биринчидан¸музокаралар ўтказиш керак¸ иккинчидан келиша олишни билиш керак ва учинчидан¸ ана шу келишувларни амалга ошириш учун сиëсий эркинликка эга бўлмоқ лозим” .
Бугун Грузия ҳарбийлари Жанубий Осетиядаги можаро юзага келган ҳудудни тарк этди.
Грузия армияси вакили генерал Гиви Лукуридзе Тбилисидаги “Рустави-2” телеканалига берган интервюсида Жанубий Осетияда ўтган тунда ҳеч қандай отишмалар юз бермаганини маълум қилди.

Ҳарбийлар Цхинвалидан 25 километр нарида бўлган Гори шаҳрига жойлашади.
Грузия Ички Ишлар вазири Иракли Окруашвили¸ агар зарур бўлса¸ Грузия ҳарбийлари 15 дақиқа ичида Жанубий Осетияга етиб боришини билдирди.

Оқ Уй ва Кремл Грузиянинг Жанубий Осетия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетганини маъқуллади.
XS
SM
MD
LG