Линклар

logo-print

Нажафдаги Имом Али зиëратгоҳида рўй бераëтган ҳодисалар ҳақида турли хабарлар тарқатилмоқда.


Самандар

Бугун эрталаб Ироқ шиалар етакчиси Мўктадо Ас-Садр диний етакчиларга Имом Али зиëратгоҳини назорат қилишни таклиф этаëтган эди.
Кейинчалик гувоҳлар сўзига таянган ҳолда¸ Ироқ хавфсизлик кучларининг зиëратгоҳни эгаллагани ҳақида хабар тарқатилди.

Аммо АҚШ денгиз пиëдалари бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.
Бугун куннинг биринчи ярмида АҚШ ҳарбийлари Ироқ шиалар етакчиси Мўктадо ас Садрнинг Имом Али зиëратгоҳи ва унинг атрофига жойлашиб олган тарафдорларига қарата тўхтовсиз ҳужум уюштирди .

Шунингдек¸ АҚШ ҳарбийлари Фалужжа ва Садр шаҳарларида исëнчилар жойлашиб олгани гумон қилинаëтган ҳудудларга қарата ўт очди.
АҚШ ҳарбийлари вакили Денис Питдорн мазкур амалиëтлар Мўктадо- ас Садрнинг тарафдорларига қарши қаратилганлигини билдирди

“Айни пайтда колиция кучлари шаҳардаги тартибни илгариги ҳолатга келтириш¸ аҳолининг нормал турмуш тарзига қайтишида¸ шиалар рўбарў бўлмаслиги учун Мўктадо ас Садр тарафдорларига қарши амалиëтлар ўтказмоқда” .
АҚШ ҳарбийлари Бағдод ғарбида сўнгги 48 соат ичида икки нафар денгиз ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG