Линклар

logo-print

Афғонистонда БМТ ходимларига қарши ҳужумлар уюштирилгани ташкилотнинг мамлакатдаги фаолиятига таъсир этиши мумкин.


Самандар

БМТнинг Афғонистонда сайловчиларнинг рўйхатга олиш марказларидан бирида портлаш содир этилгач¸ эндиликда ташкилот аъзолари БМТ Бош Котиби Кофи Анандан мамлакатдаги БМТ ходимларини чақириб олиш масаласини кўриб чиқишни сўрамоқда.

БМТнинг Афғонистондаги вакили Гай Гандуссо ҳужумлар 9 октябрга мўлжалланган президентлик сайловининг яқинлашаëтгани билан боғлиқлиги ва БМТнинг Афғонистондаги фаолиятини тўхтатишни кўзлаганини таъкидлади.

Пайшанба куни БМТнинг Афғонистон ғарбидаги Фаро шаҳрида жойлашган сайловчиларни рўйхатга олиш марказида бир неча портлаш юз берган эди.
Натижада 6 нафар полиция ходими жароҳат олди. Улардан иккисининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Мазкур ҳодисада гумон қилинган 7 киши қўлга олинди.
Содир этилган портлашлар учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG