Линклар

logo-print

Ироқнинг Нажаф шаҳрида нисбатан осойишталик ҳукм сурмоқда.

  • Ҳасанжон

21 август куни Ироқнинг Нажаф шаҳри да АҚШ кучлари ва радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида шиддатли отишмалар бўлмади. Айни пайтда, шиалар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланган Нажафдаги Имом Али масжидини тарк этиш борасида Ас-Садр тарафдорлари билан сўзлашувлар давом этмоқда. Ҳамкасбим Ҳасанжон билан бугунги суҳбатимиз ана шу мавзу атрофида бўлади.

А.А.: Ҳасанжон, АҚШ кучлари ва Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида 17 кундан бери тўқнашувлар давом этаётган Нажаф шаҳрида ҳозир вазият қандай?

Азизулло ака, аввалги эшиттиришларимизда Муқтадо ас-Садр тарафдорлари Имом Али масжидини тарк этишга тайёргарлик кўраётгани ва зиёратгоҳ эшиклари қулфланиб, калитлар Ироқдаги етакчи шиа уламоси Оятулло Али Систонийга топширилиши ҳақида маълумот берган эдик.

Бироқ ас-Садр ёрдамчиси Али Смейсимнинг Франс Пресс ахборот агентлиги мухбирига айтишича, зиёратгоҳ калитлари ҳозирча Систонийнинг идорасига топширилмаган. Садр тарафдорлари эса зиёратгоҳни тарк этмаган.

Айни пайтда, АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Нажаф шаҳридаги америкалик аскарлар сонини камайтирди. Бироқ АҚШ танклари Нажафни нишонга олиш мумкин бўлган масофадаги позицияларни эгаллаган.

Нажаф қўчаларида ас-Садр тарафдорлари ҳам сезиларли камайгани боис шаҳарда нисбатан осоишталик ҳукм сурмоқда.

А.А.: Бундан олдин Нажафда тўқнашувлар шиддатли тус олган кунларда Ироқнинг бошқа шаҳарларида вазият кескинлашган эди. Шанба куни Нажафда нисбатан осоишталик ҳукм сургани Ироқнинг бошқа шаҳарларига таъсири этдими?

Ҳ.: Азизулло ака, Нажафдаги нисбатан осойишта вазият Ироқнинг бошқа жойларига жиддий таъсир этмади.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, шанба куни Бағдод жанубида Америкалик аскарлар кетаётган машина гранатамётдан ўққа тутилган. Бунинг оқибатида бир аскар нобуд бўлган, икки нафари яраланган.

ДПА ахборот агентлигининг маълум қилишича, шанба куни Ироқнинг Хилол шаҳрида жанггарилар ва полшалик аскарлар ўртасида отишма содир бўлган. Тўқнашувдан кейин автомобилга ўрнатилган кучли бомба портлатилгани оқибатида полшалик бир аскар нобуд бўлган, олти нафари яраланган. Маълумотларга кўра, Полша ҳарбийлари машинада кетаётган пайтда кучли бомда узоқдан бошқариладиган қурилма ёрдамида ҳаракатга келтирилган.

Куфа шаҳрида эса, шанбага ўтар кечаси АҚШ кучлари ва ас-Садр тарафдорлари ўртасида юз берган отишмаларда бир киши нобуд бўлган 12 киши яраланган. Яраланганларнинг уч нафари болалар.

Франс Пресс ахборот агентлигининг билдиришича, шанба куни Ироқнинг Рамади шаҳрида юқори лавозимли полиция ходими отиб ўлдирилган.

А.А.: Ироқда яна қандай муҳим воқеалар рўй берди?

Ҳ.: Азизулло ака, Ироқда сўнгги ойлар ичида жанггарилар ҳорижликларни гаровга олаётганини ҳамма яхши билади. Маълумотларга кўра, шанба куни Исломий Интернет сайтида 12 нафар непал фуқароси гаровга олингани тўғрисида хабар тарқатилган. Ҳозирда Непал ҳукумати бу маълумот қанчалар тўғи эканини текширмоқда. Яъни Непал ҳукумати расмийлари 12 непаллик Ироқда шартнома асосида ишлаётганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Раҳмат Ҳасанжон.
XS
SM
MD
LG