Линклар

АҚШ: Жон Керри унга ӄарши ӄаратилган рекламанинг тўхталишини талаб ӄилмоӄда


Фарангис Саид Ноябр ойида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Ҳозирда эса сайловолди кампанияси авжида. Ҳар куни америкаликларга президентликка номзоднинг ҳар иккаласи ҳаӄида кўплаб телевизион дастурлар намойиш ӄилинмоӄда. Илгарги дастурларимизнинг бирида бундай реклама ҳаӄида маълумот берган эдик. Шанба куни Демократлар партиясидан президентликка номзод Сенатор Жон Керри АҚШ Федерал Сайлов Комиссиясига мурожаат ӄилиб, унинг обрўсига путур етказаётган телевизион кампанияга чек ӄўйиш маӄсадида чора кўришни сўради. Ҳамкасбим Фарангис Саид билан айнан шу ҳодиса атрофида суҳбатлашамиз.

Фарангис, келинг авваламбор, Керри фикрича, унинг обрўсига путур етказаётган реклама кампаниясига тўхталамиз. Телевидение орӄали ӄандай реклама, андай дастурлар намойиш ӄилинмоӄда?

ФС: Азизулло ака, сиз айтиб ўтганингиздек, илгарги дастурларимизнинг бирида ҳам бу ҳаӄда маълумот берган эдик. Ўшандан буён АҚШ телеканалларида Керри ҳаӄида янги реклама пайдо бўлди. Унда биринчи бўлиб Керрининг овозини эшитиш мумкин. Керри “уларга тажовуз ӄилинган, уларнинг ӄулоӄлари кесиб олинган, боши танасидан жудо этилган”, дейди. Ундан сўнг яна бир одам овозини эшитамиз. У Вьетнам уруши ветерани Жо Пондер бўлиб, “Керрининг Вьетнам урушида ӄатнашган ветеранлар ҳаӄидаги айбловлари даҳшатли”, деб айтади. Ва реклама шу йўсинда яна давом этади.

АА: Фарангис, назаримда, Керри айтаётган гапларнинг ўзи даҳшатли. Хўш, у ӄулоӄлари ва бошлари кесилган одамлар ҳаӄида ӄачон гапирган экан?

ФС: Ушбу рекламада ишлатилган овоз Керрининг 1971 йилда АҚШ Сенати Қўмитасига берган кўрсатмаларидан аудиопарча. АҚШда яӄинда Америка ҳарбийларининг Абу-Ғрайб ӄамоӄхонасидаги ӄилмишлари ўрганилгани каби, 1971 йилда Вьетнам уруши давомида АҚШ ҳарбийларининг айрим ҳатти-ҳаракатлари ўрганилган ва Керри бу хусусда кўрсатма берган эди. Энди эса реклама ортида турган одамлар “Керри ўз сафдошларига хиёнат ӄилган, уларни сотган”, ӄабилда баёнотлар билан чиӄишмоӄда.

АА: Демократлар партияси Керрини Вьетнам уруши ӄаҳрамони сифатида кўрсатишга ҳаракат ӄилиб келаётган бир ваӄтда, бундай баёнотлар ниҳоятда кескин янграётгани ва жамоатчилик эътиборини ўзига тортиши шубҳасиз. Фарангис, бундай аксил-реклама ортида турган кишилар ким, Керри раӄиби, ҳозирги президент Жорж Бушми, Оӄ Уйми?

ФС: Маълумотларга кўра, ушбу реклама роликлари “Свифт кемаси ветеранлари ҳаӄиӄат учун” номли гуруҳ томонидан тайёрланган. (Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, Вьетнам уруши давомида Керри АҚШ ҳарбий флоти денгизчиси бўлиб, айнан “Свифт” номли кемада хизмат ӄилган). Бундан олдин мазкур гуруҳ “Керри медал олишга лойиӄ эмас эди”, мазмунидаги реклама чиӄарган эди.

Азизулло ака, шундай реклама пайдо бўлиши биланоӄ, Керри ва унинг тарафдорлари улар ортида Буш турибди, дея таъкидлай бошлашди. Аммо ҳозирга ӄадар Буш маъмурияти буни инкор этиб келмоӄда.

Керри АҚШ Федерал Сайлов Комиссиясига мурожаат ӄилиб, ушбу телевизион кампанияга чек ӄўйишда ёрдам беришни сўраганидан кейин, Оӄ Уй матбуот котиби Скотт Маклеллан мана бундай баёнот берди:

”Биз илгари ҳам аниӄ-тиниӄ ӄилиб айтганмиз, мазкур рекламаларда бизнинг ӄўлимиз йўӄ. Менимча, Сенатор Жон Керри совуӄӄонлигини йўӄотмаслиги ва президентга сохта ва асоссиз айблар билан ҳужум ӄилмаслиги керак.

АА: Фарангис, энди, афтидан, энг муҳими Буш маъмуриятининг мана шу рекламани чиӄараётган “Свифт” гуруҳи билан алоӄаси бор ёки йўӄлигини аниӄлаш экан-да, шундайми?

ФС: Тўғри, Азизулло ака, АҚШ Федерал Сайлов Комиссияси Керри сўровига жавоб берар экан, айнан шу масалани ўрганиш ниятини билдирди. Айни ваӄтда мазкур текширув узоӄ ваӄт олиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АА: Раҳмат, Фарангис.
XS
SM
MD
LG