Линклар

logo-print

ГКЧП: Кимга байрам, кимга ташвиш


Шайбон Гарчи 1991 йил 19 августда собиқ СССР Президенти Михаил Горбачёвга қарши кўтарилган исёндан буён 13 йил вақт ўтган бўлса-да, ўша кун хавотирлари, изтироблари кўпчилик кузатувчилар ва демократлар хотирасида мустаҳкам ўрнашиб қолган кўринади. Буни “Озодлик” мухбири ўтказган суҳбатлар кўрсатиб турибди.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаевнинг фикрича, ГКЧП номи билан машҳур бўлган Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат қўмитасининг тузилиши эндигина қаддини тиклаб, мустақиллик сари қадам ташлай бошлаган давлатларнинг эркига раҳна солган. Ҳозир катта-катта газеталарни бошқараётган шахслар ҳам ўша вақтда ўзаро суҳбатларда ёшларга Ўзбекистон СССР таркибида бўлиши, ундан чиқиб бўлмаслиги ҳақида гапирган.

ГКЧП ва Ўзбекистон ҳукумати

Жамиятшунос Баҳодир Мусаев 13 йил олдинги воқеани қуйидагича эслайди:

“Биз даҳшатга тушган эдик. Бир неча кун давомида мен ГКЧП ҳақидаги узуқ-юлуқ маълумотларни кузатиб бордим. Барча танишларим бу воқеалардан ташвишга тушганди. Ҳаммамиз тўнтаришга қатъий қарши эдик. Лекин расмийлар вақтни бекор ўтказмаган. Тўнтариш бошлангани заҳоти “Эрк” партиясининг баъзи фаоллари ҳибсга олина бошланагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ҳукуматимиз ҳақида шундан ҳам хулоса чиқарса бўлади. Бугун эса улар ГКЧПни қўлламагани тўғрисида гапирмоқда”.

“Демократик ташаббус” маркази раҳбари Искандар Худойберганов ҳам Б.Мусаевнинг сўзларини тасдиқлади. Унинг айтишича, ГКЧПга очиқча қарши чиққанлар бўлмаган. Мардлар тўнтаришга уриниш раҳбарлари ҳибсга олингандан сўнг пайдо бўлган.

А.Аннаевнинг хотирлашича, ГКЧП вақтида Ўзбекистон раҳбарияти уч кун сукут сақлаган. Э.Шеварднадзе ва Б.Ельцин М.Горбачёвни дам олаётган (ҳибсда сақланаётган) жойи – Форосдан қутқариб, Кремлдаги тахтига қайта ўтирғизгандан сўнг Ўзбекистон раҳбарияти муносабати билдирган.

ГКЧПга қаршилар

А.Аннаевнинг таъкидлашича, Карим Баҳриевга ўхшаган демократ журналистлар ГКЧП аслида СССРнинг сақланиб қолиши учун сўнгги жон талвасаси эканини гапирган. Халқларнинг тақдири ГКЧП ташкилотчиларини қизиқтирмаслиги айтган.
XS
SM
MD
LG