Линклар

Наманганда ҳам суд бўляпти


Шу кунларда Наманган вилояти жиноят ишлари судида мамлакатда жорий йилнинг март-апрель ойларида содир этилган портлашлардан сўнг ҳибсга олинган 12 фуқаро устидан суд жараёнлари давом этмоқда.

Вилоят суди судьяси Яквалхўжаев раислигида ўтаётган суд жараёни материалларида ёзилишича, айбланувчиларнинг икки нафари Наманган шаҳридан. Қолганлари эса вилоятнинг Учқўрғон тумани маркази ва қишлоқларида истиқомат қилади. Улар Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва бошқа бир қанча моддалари бўйича айбланмоқда.

Судланувчилар яқинларининг сўзларига қараганда, айбланувчилар портлашлардан кўп ўтмай ҳибсга олинган. Ҳибсга олиш чоғида ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумондорларга жуда қўпол муносабатда бўлган. Уларни калтаклаш ҳолатлари кузатилган.
XS
SM
MD
LG