Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:16

Прокурор судланувчиларга ўлим жазоси тайинланишини сўрамади


Зикрилло Ишонч Ўзбекистон Олий судида март-апрель ойларида Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятларида содир этилган портлашларни уюштирганликда гумон қилинаётган 15 шахс устидан суд жараёни давом этмоқда. Куни-кеча бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор судьядан уларни айбдор деб топиш ва жазо муддатлари тайинлашни сўради.

Давлат айбловчиси суддан айбланувчиларни 9 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни талаб қилди. Прокурор судланувчиларнинг 4 тасига 20 йилдан, 4 тасига 17 йилдан, 4 тасига 16 йилдан, бошқаларига 9, 13 ва 18 йилдан қамоқ жазоси белгиланишини сўради.
XS
SM
MD
LG