Линклар

АҚШ ҳарбийлари ва Мўктадо ас Садр тарафдорлари бўлган шиалар гуруҳлари ўртасида бугун ҳам тўқнашувлар юз берди.


АҚШ ҳарбийларига тегишли самолëт ва вертолëтлар шиа қуролли гуруҳлари жойлашгани тахмин қилинаëтган ҳудудларга қарата ўт очди.
Имом Али мақбараси атрофида портлашлар овози эшитилган.
Касалхона ходимларига кўра¸ турли тўқнашувларда 15 киши ҳалок бўлиб¸ 23 одам жароҳат олган.
Якшанба куни Ироқнинг Тикрит шаҳрида номаълум шахслар пистирмасига дуч келган бир туркиялик ва икки ироқлик фуқаро ҳалок бўлди.
АҚШ ҳарбийлари вакили Мил О Брайнга кўра¸ Ироқда шартнома асосида фаолият юритувчи 3 киши Киркук шаҳрига кетаëтган вақтда қуролланган гуруҳ уларга қарата ўт очган.

Шунингдек¸ якшанба куни Мосул шаҳрида бир индонезиялик ва икки нафар ироқлик пистирмага учраши натижасида ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG