Линклар

Афғонистонда одамларни ноқонуний тарзда қамоқда сақлаган ва уларни қийноққа солган уч америкалик устидан маҳкама жараëни яна ўз ишини бошлади.


Маҳкама жараëнида адвокатлар судланаëтганларнинг террорчиликда гумон қилинган шахсларни қўлга олгани учун уларни Афғонистон Ички Ишлар вазири лавозимида ишлаган¸ ҳозирда эса президентлик сайловида қатнашиш учун ўз номзодини эълон қилган Юнус Қонуний табриклаëтгани ҳақидаги видеотасвирни ҳавола этди.


Сўроқ қилинаëтганлар айбдор¸ деб топилса¸ 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Собиқ АҚШ ҳарбийси Жонатан Идема АҚШ ҳарбийлари бўлган икки шериги ва афғонистонлик ëлланма ишчилар билан террорга қарши кураш олиб борганини ва бунинг учун Пентагондан рухсат олинганини маълум қилмоқда.

АҚШ ва Афғонистон раҳбарлари Идема билан ҳеч қандай алоқага эга бўлмаганини билдирган эдилар.


Бу учала шахс шу йилнинг июл ойида қўлга олинган эди
XS
SM
MD
LG