Линклар

Покистонда террор ҳужуми олди олинди

  • Ҳурмат Бобожон

Покистон расмийлари Ал-Қайда аъзолари деб гумон этилаётган 10дан ошиқ шахс қўлга олинганини ва шу тариқа бу одамлар режалаган террор ҳужумлари олди олинганини маълум қилди. Айтилишича, ҳибсга олинган шахслар Покистоннинг ҳарбий ва ҳукумат рахбарлари, шунингдек Исломободдаги АҚШ элчихонасига қарши худкуш портлашларни уюштирмоқчи бўлган. Покистон Ахборот вазири Шайх Рашид Аҳмад бу ҳақда маълум қилар экан, ҳибсга олишлар мамлакатда террорчиликка қарши олиб борилаётган кенг миқёсли ҳаракатлар доирасида амалга оширилганини билдирди.

Қўлга олинган одамлардан икки нафари Миср фуқаролари - Қори Исмоил ва Шайх Эсса экани айтилмоқда. Покистон расмийлари айнан мана шу икки шахс режаланган террор ҳужумларининг рахбарлари бўлган, деган гумонда. Покистон Ахборот вазири Шайх Рашид Аҳмад бу ҳақда шундай деди: "Жуда муҳим гуруҳни қўлга олдик. Бу гуруҳ рахнамолари Қори Исмоил ва Шайх Эссалар бўлиб, улар Покистондаги АҚШ элчихонаси ва Президент маъмурияти биносига ҳужум қилишни режалаганлар", - деди Покистон Ахборот вазири.
Покистон расмийларига кўра, ҳужумлар 14 август – Покистон мустақиллиги кунига белгиланган бўлган. Исломободдаги Президент қароргоҳи, Армия штаби, АҚШ элчихонаси қатори гумондор шахслар мустақиллик кунида гавжум бўладиган Равалпинди шаҳарчасидаги "Лал Ховли" тарихий ҳиёбонида ҳам портлаш содир этишни режалаганлар. Аммо, бу шахслар Покистон хафсизлик ҳизмати томонидан шу ой бошларида, яъни ҳужумлар белгиланган кундан олдин қўлга туширилгани боис уларнинг бу режаси амалга ошмаган.

Покистон информация вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг айтишича, ҳисбсга олинган шахсларнинг кўрсатмалари асосида хавфсизлик кучлари Покистонда қўшимча рейдлар ўтказганлар. Шу боис ҳукумат амалиётлар тугамагунча бу ҳақидаги маълумотларни сир тутган. Ўтказилган қўшимча рейдлар давомида кўп қурол-аслаҳа топилган.

Айни пайтда Покистон бошқа гумондор шахсларни қидирмоқда. Қидирилаётган шахслар Жавод Иброҳим Пирача ва Абдул Рашид Ғозилар экани айтилмоқда. Жавод Иброҳим Пирача Ал-Қайда гуруҳи ва Афғонистондаги Толибон ҳаракатини қўллаб -қувватлаган Покистон парламентининг собиқ депутатидир. Абдул Рашид Ғози эса исломободлик рухоний. Маълумотларда айтилишича, мана шу икки шахс режаланган ҳужумларнинг асосий қўллаб-қувватловчилари бўлишган.

Покистонда террор гуруҳларига қарши амалиётлар мана беш ойдирки давом этмоқда. Покистон Президенти Парвез Мушаррафга қарши қилинган суиқасд уринишлари уни террорчиликка қарши кескин курашга ундаган эди. Баҳордан бери Покистон кучлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегара худударида, ҳусусан Жанубий Вазиристонда панох топган Ал-Қайда қолдиқларига қарши кураш олиб бордилар. Сўнгги хафталар мобайнида террорчиликда гумон этилаётган 60 одам қўлга олинган.
Аммо, Покистон расмийлари диний гуруҳлар Жанубий Вазиристон каби оқсоқоллар назоратидаги чекка худудлардан чиқиб, шаҳарларда яширинишга уринаётганликларини билдиришмоқда.
Абдулла шу ўринда айтиш жоиз, айрим тахлилчилар Покистон расмийлари баёнотларига шубҳа билан қарашга одатланиб қолишган. Хусусан Дехлида яшовчи терроризм масалалари бўйича эксперт Раул Бэди бу ҳақда жуладан шундай деди. "Покистон харбийлари сўнгги ойлар мобайнида мамлакатнинг оқ соқоллар назоратидаги худудларда қуролли гуруҳларга қарши н амалиётларида қатор муваффақиятсизликларга учрадилар. Менимча, Покистон ҳарбий маъмурияти бу худудлардаги гуруҳларни шаҳарларга қочган деб кўрсатишга уринмоқда. Мен бунга ишонмайман", - дейди Раул Бэди.
XS
SM
MD
LG