Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:05

Таржимонлар нега ишдан бўшатилди?


Фирдавс АҚШнинг Қарши шаҳри яқинидаги “Хонабод” ҳарбий авиабазасида катта ҳажмдаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, яқинда бу ерда таржимон бўлиб ишлайдиган 15 йигит ишдан бўшатилган.

Мустақил манбаларнинг маълум қилишича, “Хонабод” авиабазасидаги қурилиш ишларини Ўзбекистоннинг олти қурилиш фирмаси бажармоқда. Бу ишларга маҳаллий аҳоли вакилларидан мингга яқини жалб қилинган. Уларга ишга қараб 100-150 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўланади. Авиабазада 3000 мингга яқин америкалик ҳарбий жойлаштирилган. Ҳарбийларга 100 га яқин таржимон хизмат кўрсатади.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 июнида маҳаллий таржимонларнинг 15 нафарига база ҳудудига кириш таъқиқлаб қўйилган.

Ишдан бўшатилган таржимонлардан бирининг отаси сўзларига қараганда, уларга на америкаликлар, на ўзбекистонликлар расман бирорта айб қўймаган. Унинг ўғли бир неча йиллар давомида “Хонабод”да таржимонлик қилган.

“Баъзи таржимонларнинг ўрни ҳали ҳам бўш турибди. Америкаликлар ишдан бўшаганларнинг айримларига телефон қилиб, ўзларининг ноқонуний ишдан бўшатилганини исботлашни таклиф этган ва ҳуқуқини тиклагунча жойи бўш туришини айтган”, - деди таржимоннинг отаси.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ёдгор Турлибеков ишдан бўшатилган йигитлар жамиятга ҳам мурожаат қилганини билдирди. Унинг айтишича, расмийлар йигитларнинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани ҳақида маълумот бермаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Нодир Аҳадовнинг таъкидлашича, гўёки турк лицейида таълим олган таржимонлар ичидан “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқимига аъзо бўлганлар чиққани тўғрисида гап-сўзлар бор.

Шу ўринда турк лицейи ҳақида икки оғиз сўз. 1993 йилда Президент фармонига кўра Қашқадарёда ўзбек-турк ҳамкорлик лицейи ташкил этилган эди. 1998 йил июнь ойигача бу лицейда туркиялик мутахассислар дарс берган. Турклар болаларга намоз ўқишни ўргатяпти, каби гаплар тарқалгандан сўнг, маълумотларга кўра, баъзи турк ўқитувчиларнинг дарс бериши тақиқлаб қўйилган ва шартнома муддати тугади, деган баҳона билан уларнинг фаолияти тўхтатилган.

Ота-оналарнинг эътирофича, ўша вақтда лицейда болаларга жуда яхши таълим берилган. Уларга турк ва инглиз тиллари мукаммал ўргатилган.

Хабарларга қараганда, “Хонабод”да ишлаётган таржимонларнинг ҳам аксарияти турк лицейини битирган.
XS
SM
MD
LG