Линклар

logo-print

Чеченистонда яна Россия ҳарбийлари нобуд бўлди.


Тўлқин

Бугун кундуз куни Чеченистоннинг Веда туманида қуролланган чечен гуруҳлари билан бўлиб ўтган жангларда тўрт россиялик аскар ҳалок бўлди, саккиз ҳарбий жароҳатланган.
Чеченистон Марказий комендатураси маълумотига кўра, чечен гуруҳларидан уч киши ҳалок бўлган.
Россия ҳарбийлари ўтган тунда Грозний атрофида қуролланган чечен гуруҳларидан 12 кишини ўлдиришган. Армия қумондонлиги маълумотига кўра, улар 21 август куни Чеченистон пойтахтига қилинган ҳужумда иштирок этишган.
XS
SM
MD
LG