Линклар

logo-print

Бугун Нажаф шаҳридаги Ҳазрати Али мақбарасини қамал қилиб турган Америка ҳарбийлари сафига Ироқ миллий гвардияси ҳам келиб қўшилди.


Тўлқин

Мақбарага беркиниб олган шиа исёнчилари бир неча хафтадан буён Америка ҳарбий кучларига қарши кураш олиб бормоқда. Ироқ миллий гвардияси етиб келгач, Ироқ Мудофаа Вазири вазифасини вақтинча бажариб турган Ҳазим Аш-Шаалан бу ҳодиса шиаларнинг радикал лидери Муқтадо Ас-Садр тарафдорлари ва америка ҳарбий кучлари ўртасида бораётган жангларга туб бурилиш ясайди, деган умид билдирди. Аш-Шааланга кўра, бу жангларнинг тугаш соати яқин.
“Озодлик” радиоси мухбири Пейман Пежманнинг Нажафдан берган хабарига кўра, Муқтадо Ас-Садр армияси фақат Ҳазрати Али мақбараси ва унинг атрофини эгаллаб туришибди.
“Бошқа журналистлар ва аҳоли билан гаплашган гувоҳлик беришмоқдаки, Ас-Садр армияси фақат мақбара атрофидаги 400-500 метр масофадаги ҳудудни назорат қилиб туришибди. Нажаф шаҳри ичкарисидаги бошқа барча ҳудудлар Америка ҳарбийлари назоратида”, - деди “Озодлик”нинг Нажафдаги мухбири Пейман Пежман.
XS
SM
MD
LG