Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:27

Абу-Ғрайбда маҳбусларни таҳӄирлаганлар суд ӄилинмоӄда


Фарангис Саид Ироӄдаги Абу-Ғрайб ӄамоӄхонасида ироӄлик маҳбусларни таҳӄирлаганликда айбланаётган тўрт америкалик аскар иши Германиянинг Маннҳайм шаҳрида ҳарбий судда кўриб чиӄилмоӄда. Айбланувчилардан бири ӄўйилаётган айбларнинг бир ӄисмини бўйнига олиш ниятини билдирди. Айни пайтда, баъзи айбланувчилар Абу-Ғрайбдаги вазиятдан АҚШ Мудофаа Вазирлиги расмийлари тўла хабардор бўлганларини таъкидламоӄда. Ушбу жараён хусусида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

Фарангис, бу галги эшитишлар ӄандай вазиятда ўтказилмоӄда?

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, душанба кунидан бошлаб Германиянинг Маннҳайм шаҳридаги АҚШ ҳарбий маҳкамасида бир неча америкалик ҳарбий иши кўриб чиӄила бошлади. Айбланувчилардан бири сержант Айван Фредерик, Сиз айтиб ўтганингиздек, айбловларни ӄисман бўйнига олиш ниятида эканини маълум ӄилди. Оила аъзолари ёрдамида тарӄатган баёнотида Фредерик ўзининг Абу-Ғрайбдаги айрим хатти-ҳаракатлари ӄонунга зид бўлганини тан олган.

ҲБ: У ӄандай ҳаракатларни назарда тутяпти?

ФС: Баёнотда бу ҳаӄда аниӄ айтилмаган. Унинг айбловлардан ӄайсиларини бўйнига олиб, ӄайсиларини инкор этиши ҳам ҳозирча маълум эмас. Сержант Фредерикка ӄўйилаётган айбловларга келсак, у маҳбусларга ёмон муносабатда бўлганлик, буни бошӄалардан сир тутганлик, ўзининг бевосита вазифасини бажармаганлик ва номаӄбул ҳаракатни амалга оширганликда айбланмоӄда.

ҲБ: Фарангис, бундай ӄуруӄ иборалар ортида аслида дунё жамоатчилигини ларзага солган хатти-ҳаракатлар турибди. Масалан, бундан бир неча ой аввал бутун дунёга ошкор этилган фотосуратларда америкалик ҳарбийлар ироӄлик маҳбусларни яланғоч ӄилиб ӄўйгани, айримларининг бўйнига итга ўхшаб арӄон осгани ва уларни жинсий алоӄага мажбурлагани акс этган...

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, Ҳурмат, Абу-Ғрайбда маҳбусларни таҳӄирлаганликда айбланаётганларнинг яна бири Линда Ингланд исмли аёл айрим маҳбусларнинг бўйнига бўйинбоӄ солиб расмга тушган. Маннҳаймда суд ӄилинаётганларнинг бири, 35 яшар ҳарбий Чарлз Грейнер Ингландни суратга туширганлик ва умуман Абу-Ғрайбдаги таҳӄирлашларни бошӄарганликда айбланмоӄда. Унинг компьютеридан маҳбусларни ҳаӄоратомуз ҳолда тасвирловчи юзлаб фотосуратлар топилган.

Чарлз Грейнер ва юӄорида айтиб ўтганимиз, сержант Айван Фредерик баробарида Маннҳаймда Меган Амбул ва сержант Жейвал Дэвислар ҳам суд ӄилинмоӄда.

ҲБ: Фарангис, айрим айбланувчиларнинг таъкидлашича, Абу-Ғрайбдаги аҳволдан нафаӄат уларнинг бевосита бошлиӄлари, балки АҚШ Мудофаа Вазирлиги расмийлари ҳам харабдор бўлган, шундайми?

ФС: Ҳа, сешанба куни айбланувчи сержант Жейвал Дэвиснинг адвокати Пол Бергрин бу хусусида баёнот билан чиӄди. Унинг таъкидлашича, Абу-Ғрайбдаги аҳволдан ҳатто шахсан АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд хабардор бўлган:

”Мен ва мен бошӄараётган адвокатлар гуруҳи позицияси шундан иборат-ки, Жейвал Дэвис ўз ихтиёрига биноан бундай ӄилмаган. У ҳарбий разведка хизмати ва разведка жамоасининг шартнома асосида ишлаган ҳамкорлари ва ҳукуматдаги бошӄа ходимлар буйруӄларини бажарган.

Сўзида давом этиб, адвокат ӄўлга киритилган ӄатъий далиллар АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелднинг Абу-Ғрайбда нималар рўй бераётганини яхши билганини кўрсатганини таъкидлади. Адвокат Пол Бергрин Расмфелднинг судга чаӄирилиши ва кўрсатма беришини талаб ӄилди.

ҲБ: Суд талабни ӄондирдими?

ФС: Йўӄ, судья Жеймс Пол Доналд Рамсфелдни судга чаӄириб, сўроӄ ӄилишга асос берувчи етарли далиллар йўӄлигини айтиб, адвокатлар сўровига рад жавобини берди.

Лекин, айни ваӄтда АҚШга ӄарашли ҳарбий ӄамоӄхоналардаги вазиятни ўрганган мустаӄил комиссиянинг хулосалари эълон ӄилинди. АҚШнинг собиӄ Мудофаа Вазири Жеймс Шлесинжер бошӄарган ушбу комиссия Гуантанамо ва Абу-Ғрайбда маҳбусларни таҳӄирлаш ҳоллари ва АҚШнинг юӄори мартабали ҳарбийларининг улардан хабари бўлгани ёки бўлмагани масаласини ўрганиб чиӄди. Комисия ҳисоботида билдирилган хулосалар кескин ва танӄидий. Ҳужжатда, хусусан, Рамсфелд ва Пентагоннинг бошӄа расмийлари Куба, Афғонистон ва Ироӄ ӄамоӄхоналарида юзага келган вазият, жумладан сўроӄ ӄилиш амалиётини етарли равишда назорат ӄилмагани учун танӄид ӄилинади. Ироӄдаги АҚШ ӄўшинларининг ўша даврдаги ӄўмондони Рикардо Санчез ҳам Абу-Ғрайбдаги вазиятнинг ёмонлашганига етарли эътибор ӄаратмагани, айрим бошӄа расмийлар эса Абу-Ғрайбдаги маҳбуслар ниҳоятда кўпайиб кетганида, аҳволни яхшилашга уринмаганлиги учун танӄид ӄилинади.

ҲБ: Комиссиянинг шундай хулосалари маълум ӄилинганидан кейин вазиятни ўзгартириш учун маълум чора кўрилиши керакдир, тўғрими?

ФС: Афтидан, бундай хулосалардан кейин Пентагон, ӄолаверса АҚШ раҳбарияти ӄамоӄхоналардаги вазиятни ўзгартириш учун чора кўришга мажбурдек туюлмоӄда. Аммо ҳозирга ӄадар Пентагон ёки Оӄ Уй мазкур ҳисоботга ҳеч ӄандач муносабат билдирмади. Комиссия ҳисоботи 9 сентябр куни АҚШ Сенати ӄошидаги Қуролли Хизматлар комиссиясида кўриб чиӄилиши айтилмоӄда. Ўшанда чора-тадбирлар муҳокама ӄилиниши эҳтимоли бор.
XS
SM
MD
LG