Линклар

Тожикистонда бир нечта мухолифат газетасининг чоп этилиши тўхтатилди.

  • Ҳасанжон

Бугун АҚШ, Британия, Германия ва Франция элчилари респбликадаги матбуот эркинлиги хусусида ташвиш билдирдилар.
Шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан бугун эълон қилинган баёнотда ҳам Тожикистондаги қатор мустақил ва мухолифат нашрлари ёпиб қўйилганидан хавотир билдирилган.
Мухолифат газеталарини чоп этишга рози бўлган ягона босмахона ўтган ҳафтада ёпиб қўйилганидан кейин “Рўзи Нав”, “Неруи Сухан Нажот” каби мухолифат газеталари стендларда кўринмай қолди.
Тожикистондаги солиқ идораси “Жиёнхон” нашриёти солиқ тартибини бузганлиги сабабли ёпиб қўйилганини билдирди.
Бироқ нашриёт вакиллари бу келаси йил ўтадиган парламент сайловларидан олдин мухолифат нашрлари оғзини ёпиш йўлидаги уриниш эканини айтмоқдалар
XS
SM
MD
LG