Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:34

Давлат департаменти ҳушёрликка чақиради


Феруза Хабарларга қараганда, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида террорчилик ҳаракатлари содир этилишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумотларга эга.

АҚШ ташқи сиёсат маҳкамасининг бу ҳақда тарқатган баёнотида айтилишича, АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда сентябрь ойи бошларида ўтказиладиган мустақиллик байрами тантаналари вақтида террорчилик ҳаракатлари амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида маълумот олган.

Баёнотда Ўзбекистонда бўлган Америка фуқароларига кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўриш, жумладан, аҳоли тўпланадиган жойлардан узоқроқ юриш ва байрам тадбирларига имкони борича қатнашмаслик тавсия қилинади.

2004 йилнинг 30 июлида Тошкентда навбатдаги қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилганди. Уч нафар худкуш АҚШ ва Исроил элчихоналари олдида, Бош прокуратура биноси фойесида ўзларини портлатиб юборган эди. Бунинг оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, ўнга яқин одам жароҳатланганди.
XS
SM
MD
LG