Линклар

Европа Банкининг Туркманистон учун янги стратегияси


Фарангис Саид “Туркманистонда демократияни ривожлантиришга ӄаратилган ва иӄтисодий ислоҳотлар етарли даражада амалга оширилмаяпти”. Шундай хулосага келган Европа Тикланиш ва Тараӄӄиёт Банкининг Директорлар Кенгаши Туркманистон учун янги стратегия ӄабул ӄилди.

Мамлакатдаги ҳозирги шароитни инобатга олган ҳолда Банк Туркманистондаги фаолиятини кичик ва ўрта бизнесни ӄўллаб-ӄувватлаш дастури билан чеклашга ӄарор ӄилди. “Айни ваӄтда Европа Банки Туркманистонда фуӄаровий жамиятни ривожлантириш ва хусусий тадбиркорликка йўл очиб бериш борасида мамлакат ҳукумати билан мулоӄотни давом эттиради”, дейилади Банк чиӄарган баёнотда.

Европа Банкининг Москвадаги ваколатхонаси Матубот котиби Ричард Уоллиснинг Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда маълум ӄилишича, Банк Президенти Жан Лемьёр Туркманистон Президенти Сапармурот Ниёзовга махсус мактуб йўллаган. Мактубда, жумладан, шундай дейилади:

”Туркманистон Банкка аъзо бўлиши билан Европа Тикланиш ва Тараӄӄиёт Банкининг таъсис этилганида белгилаган маӄсадини ӄўллаб-ӄувватлажашини намойиш ӄилган. Мазкур маӄсад Банкни таъсис этиш ҳаӄидаги шартноманинг 1-моддасида кўрсатилган. Унга кўра, Банкка аъзо мамлакатлар бозор муносабатларига асосланган очиӄ иӄтисодий тизимга ўтишни жадаллаштириши ҳамда хусусий тадбиркорликни ӄўллаб-ӄувватлашлари лозим. Бундан ташӄари, Банкка аъзо мамлакатда кўп партиявий сиёсий тизим ва кўпфикрлилик жорий этилиши керак.

ЕТТБ Туркманистонга оид стратегиясини илк бор 2000 йил, иккинчисини эса 2002 йил июлда ӄабул ӄилган эди. Банк раҳбариятига кўра, ўшандан буён:

”Инсон ҳуӄуӄларини ҳимоя ӄилиш ва ӄонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳеч ӄандай ўзгариш кузатилмаяпти. Туркманистон ҳукумати чиӄиш визаларини бекор ӄилди. Бу ижобий ўзгариш бўлса-да, фуӄароларнинг саёҳат ӄилиш ҳуӄуӄлари чекланишда давом этаётганини ӄайд этиш лозим. Бундан ташӄари, матбуот эркинлиги чекланиши ҳам бизнинг ташвишларимизга сабаб бўлмоӄда,” - дейди Банк ходими Ричард Уоллис.

Туркманистондаги вазиятнинг тобора ёмонлашаётганини АҚШнинг Шимолий Каролина Университети профессори, минтаӄашунос Стивен Сейбол ҳам ӄайд этади. Туркман халӄининг бугунги ҳаёти ҳаӄида у бундай дейди:

”Ҳаёт ниҳоятда оғир. Айниӄса, маориф тизимидаги вазият тобора ёмонлашмоӄда. Бундан ташӄари, Туркманистон ҳукумати иӄтисодий соҳада мағлубиятга учради. У одамларга эркинлик бермади, улар учун иӄтисодий имкониятлар ярата олмади. Аксинча, ҳукумат сиёсати одамларнинг янада ӄашшоӄлашишига олиб келди. Умуман оладиган бўлсак, Туркманистон ҳукуматининг иӄтисодий сиёсатини “мағлубият”, деб баҳолашимиз мумкин.

ЕТТБ Туркманистонга ётӄизган сармояларнинг умумий ҳажми 127,8 миллион еврога тенг бўлиб, бу маблағдан 500 минг евро 2003 йилда ажратилган. 2004 йилни оладиган бўлсак, шу кунга ӄадар Банк Туркманистонга маблағ ажратмади.

Бундан буён ЕТТБ Туркманистон ҳукуматига кредитларни тўхтатиб, мамлакатда фаӄат кичик ва ўрта тадбиркорликни ӄўллаб-ӄувватлаш лойиҳалари учун маблағ ажратишга ӄарор ӄилган. Европа Банки ходими Ричард Уоллис буни алоҳида урғулаб ўтди:

”Бундай сармоялар фаӄат хусусий бўлиб, тадбиркорлар учун ажратилиб, улар давлат ёки ҳукумат расмийлари томонидан билвосита ёки бевосита назорат ӄилинмаслиги керак.

Айрим инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари хорижий давлатлар, хусусан АҚШ ҳукуматини Туркманистонга нисбатан иӄтисодий санкциялар жорий этишга даъват ӄилиб келмоӄда. Бир неча халӄаро ташкилот Туркманистон билан алоӄаларини чеклаган. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти шундай ташкилотлардан биридир. Ташкилотнинг айрим вакиллари, хусусан, матбуот эркинлиги бўйича махсус вакили Фраймут Дуве Туркманистонга сафар ӄилишдаy бош тортган. Мана энди Европа Тикланиш ва Тараӄӄиёт Банки ҳам Сапармурот Ниёзов ҳукумати билан алоӄани тўхтатиб, фаӄат хусусий секторни ӄўллаб-ӄувватлашга ӄарор ӄилди.

Хўш, бу тактикаларнинг ӄайси бири самара бериши мумкин? Халӄаро ҳамжамият Туркманистонга нисбатан кескинроӄ сиёсат ӄўллаб, санкциялар жорий этса ва бу билан Ниёзов ҳукуматини “жазоласа” тўғри бўладими? Ёки ЕТТБ каби нисбатан мўътадил тактика самараси каттароӄми? Америкалик минтаӄашунос Стив Сейболнинг бу саволга жавоби ӄуйидагича:

”Туркманистон каби ӄашшоӄ мамлакатда санкциялар керакли натижага олиб келмайди, деб ӄўрӄаман. Ҳукумат барча иӄтисодий секторлар ҳамда аҳолини назорат ӄилишда давом этар экан, санкциялар халӄ аҳволининг янада оғирлашишига олиб келади, холос.

Америкалик мутахассис фикрича, халӄаро ҳамжамият Туркманистон ҳукумати билан мулоӄотни давом эттириши ва айни пайтда унга босим кўрсатиши керак.

”Бундай тактиканинг Туркманистон учун ҳам, халӄаро ҳамжамиятнинг ўзи учун ҳам узоӄ келажакдаги самараси каттароӄ бўлади,” - дейди Шимолий Каролина Университети профессори, Марказий Осиё бўйича мутахассис Стив Сейбол.
XS
SM
MD
LG