Линклар

logo-print

Икки самолëт ҳалокати оқибатида 89 киши ҳалок бўлгани муносабати билан бугун Россияда мотам куни деб эълон қилинди.


Сешанба кечқурун Москвадаги айни аэропортдан бир вақтнинг ўзида ҳавога кўтарилган икки самолëт деярли бир вақтнинг ўзида Россиянинг жанубий қисмида ерга қулаб тушган эди.
Россия Бош прокурори Владимир Устиновнинг айтишича¸ ҳодиса террористик амал ëки техник хато натижасида рўй берганлигини инкор этиб бўлмайди.
Ҳодисани текшириш бўйича ташкил этилган ҳукумат комиссияси бошлиғи, Россия Транпорт вазири Игор Левитинга кўра¸ терговчилар ҳодисанинг барча сабабларини ўрганиб чиқмоқдалар.
"Бош Прокурор томонидан айтилган барча тахминлар ҳали ўрганиб чиқиш жараëнида. Комиссия ҳалокатнинг барча сабабларини текширмоқда. Шу боис олдиндан ҳеч қандай тахмин қилиб бўлмайди. Текширув ишлари давом этмоқда"¸- деди Левитин.
XS
SM
MD
LG