Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:48

Ас-Систоний Нажафга ӄайтди


Фарангис Саид Ироӄ шиалари олий руҳонийси, 73 яшар Оятулло Али Ас-Систоний Британияда даволанганидан сўнг чоршанба куни Ироӄӄа ӄайтди. Ироӄда Муӄтадо Ас-Садр етакчилигидаги шиаларнинг жанггари гуруҳлари АҚШ етакчилигидаги коалиция ӄўшинларига ӄаршилик билдиришда давом этаётган бир ваӄтда Ас-Систонийнинг мамлакатга ӄайтиши у ердаги вазиятга жиддий таъсир ӄилиши мумкин, деб кўрилмоӄда. Кўплар Систоний шиалар ва АҚШ ӄўшинлари ўртасидаги ӄаршиликка чек ӄўяди, деб умид ӄилишмоӄда

Мана шу мавзу атрофида бугун ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

Ҳ: Фарангис, Ас-Систоний Ироӄда ӄандай кутиб олинди?

ФС: Систоний чоршанба куни Басрага, пайшанба куни эса Нажафга борди. Уни ўнлаб автомашиналар ва минглаб одамлар кутиб олди. Полиция автомашиналарда Ас-Систонийни Басрадан Нажафгача кузатиб борди. Одамлар уни олӄишлаб кутиб олдилар. Ҳасанжон, уни кутиб олганларнинг кўпчилиги Ас-Систоний Нажафда уч ҳафтадан буён давом этаётган беӄарорликларга чек ӄўяди, деб умид ӄилишмоӄда.

Ҳ: Фарангис, Ас-Систонийнинг шиалар орасида жуда катта обрўга эгалигини инобатга олсак, у ҳаӄиӄатан ҳам шиалар учун муӄаддас бўлган шаҳарда тинчлик ўрнатишга ӄодир бўлиши мумкин. Систонийнинг ўзи бу борадаги режаларини маълум ӄилдими?

ФС: Маълумотларга ӄараганда, Оятуллонинг Нажафга ӄайтишидан маӄсад ҳам айнан шунда. Чоршанба куни у ўз тарафдорларига мурожаат ӄилиб, Нажафга тўпланиш ва унинг тинчлик режасини ӄўллаб-ӄувватлашларини сўради. Ас-Систонийнинг Матбуот Котиби Абулӄосим Дибожий Озодлик радиосига берган интервьюсида ҳам ушбу режа ҳаӄида гапирди:

”У Нажафга хавфсизликни ўрнатиш ва Ироӄ халӄи, хусусан Нажаф аҳолисини тинчлантириш учун ӄайтаётир.

Шундай дер экан, Ас-Систоний вакили Оятуллонинг нажафликлар орасида обрўси шу ӄадар каттаки, унинг шаҳарга ӄайтишининг ўзи кўплаб муаммоларнинг ҳал этилишига олиб келишини таъкидлади.

Ҳ: Ас-Систонийнинг тинчлик режаси нимадан иборат? Ушбу режа доирасида ӄандайдир ӄадамлар ӄўйилдими ёки ҳозирча Ас-Систоний ва унинг вакиллари баёнотлар бериш билан чекланяптими?

ФС: Маълумотларга ӄараганда, унинг вакиллари жанггари гуруҳлар раҳбари Муӄтадо Ас-Садр билан музокараларни бошлаб юборишган.

Режага келсак, Оятулло вакилларининг билдиришича, улар биринчи навбатда Ас-Садр жанггариларини Нажафдаги Хазрат Али маӄбарасидан чиӄариб юбориш керак, деб ҳисобламоӄдалар. Айни пайтда, Ас-Систоний АҚШ етакчилигидаги халӄаро ӄўшинлар ҳам Нажафни тарк этиши керак, деган фикрда. У, шунингдек, Нажафдаги барча тарафларга мурожаат ӄилиб, ӄуролларни топширишни сўраш ниятида экани билдирилмоӄда.

Ҳ: Фарангис, бу режа самара бериши учун ҳукумат ҳам унда иштирок этиши керак, тўғрими? Хўш, Ироӄ Муваӄӄат ҳукуматининг Ас-Систоний режасига муносабати ӄандай бўляпти?

ФС: Систонийнинг Нажафга ӄайтишидан олдин, Ироӄ расмийлари хавотир билдирган эдилар. Расмийлар Оятуллонинг минглаб тарафдорлари шаҳарга кириб борганида, тартибсизликлар даврида у ердан Ас-Садр жанггарилари ӄочиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Аммо сўнгра улар Систонийнинг Нажафга ӄайтиши у ердаги таранг вазиятни бироз бўлса-да енгиллаштиришига умид ӄила бошладилар.

Пайшанба куни Ироӄ Бош Вазири Ийяд Аллавий Ас-Систоний Нажафга кириб бориши билан шаҳарда сулҳ эълон ӄилди ва ҳукуматга ӄарашли ӄўшинларга буни назорат ӄилишни буюрди. Расмийларга кўра, бу Ас-Систоний режасининг амалга оширилишида ёрдам бериши керак.

Қизиғи шунда-ки, Ҳасанжон, Бағдоддаги бир дипломатнинг Британиянинг “Гардиан” газетасига билдиришича, агар Ас-Систоний Нажафда тинчлик ўрнатишга муваффаӄ бўлса, бунинг Ироӄ ҳукумати учун оӄибатлари ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Чунки унинг ёрдамида Нажафдаги ниҳоятда хавфли вазият барӄарорлашади. Лекин айни ваӄтда унинг обрўси янада ошиши мумкин.
XS
SM
MD
LG