Линклар

Исмат Жамоловга ким ёрдам беради?


Саида Яқинда Москва шаҳрида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ёниб кетгани, бунинг натижаси беш киши ўлгани, бир одам – Исмат Жамолов куйиш жароҳати билан Склифосовский номидаги шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилинганди.

“Озодлик” мухбири И.Жамоловга Ўзбекистон томони қандай ёрдам кўрсатиши мумкинлиги билан қизиқди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари Илҳом Зокировнинг таъкидлашича, ҳеч бир мамлакатда бундай ҳодисалар қурбонлари учун ёрдам пули ажратилмайди. Қолаверса, И.Жамолов Москвага ноқонуний йўллар билан борган. Шунинг учун бундай ҳолатларда жабр кўрганларга фақат уларнинг яқинларигина ёрдам кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, Москвада ўзбекларнинг “Ватандошлар иттифоқи” номли маркази бор. Марказнинг махсус жамғармасидан ташкилот қарори билан шундай ҳолатларда жабр кўрганларга ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Зафар Зоҳидовнинг сўзларига қараганда, Москвадаги бундай марказлар фақат маданий-маърифий тадбирлар доирасида иш олиб боради.

Элчихонанинг консуллик бўлими бошлиғи Эрик Бешимовнинг билдиришича, И.Жамоловнинг даволаниши Россия ҳисобидан бўлади. Уни юртга қайтаришни эса аслида қариндошлари таъминлаши лозим. Лекин агар консуллик бўлимига ҳужжатлар билан мурожаат қилинса, бўлим И.Жамоловнинг ватанга қайтиши масаласини ҳал қилиши мумкин. Аммо шунда ҳам унга моддий ёрдам кўрсатилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан бориб, Москва автомобиль халқа йўлида турган “Мерседес” русумли автобуснинг ёниб кетиши оқибатида омон қолган ягона инсон - И.Жамоловнинг тўрт ой давомида мардикорлик қилиб топган маблағи, ҳужжатлари ӄўл куйиб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG