Линклар

Қуръони карим таржимаси ва тафсирининг тўлдирилган нашри


Зикрилло Ишонч Шайх Абдулазиз Мансур томонидан амалга оширилган Қуръони карим таржима ва тафсирининг тўлдирилган нашри Тошкентдаги “Шарқ” нашриётида босмадан чиқарилди. Уламоларнинг эътирофича, ушбу нашр китобнинг 2001 йилги нашрига нисбатан кўплаб янги маълумотлар билан бойитилган.

“1991 йилда шайх Аловуддин Мансур томонидан амалга оширган таржима ва мен қилган таржима ўртасида ўн йил вақт ўтган. Шу давр оралиғида кўп воқеаларнинг гувоҳи бўлдик. Қуръони карим оятларини турли талқин қилувчи кишилар пайдо бўлди. Қуръони карим таржимасини ҳаётга тадбиқ қилиш жараёнида жуда кўп мусулмонларимиз, айниқса, диний саводи бўлмаган ёки чала саводли кишилар нотўғри талқин қилишга ўтди”, дейди китоб муаллифи Абдулазиз Мансур.

Шайхнинг айтишича, Қуръони каримни янада кенгроқ ва тушунарлироқ таржима қилиш, Аловуддин Мансур таржимасидаги баъзи камчиликларни тузатиш эҳтиёжи туғилгани боис 2001 йилда Қуръоннинг маънолари таржимаси қисқача изоҳ билан чоп этилган. Лекин шундай оятлар борки, у тафсир қилинмаса, кўпчилик тушунмайди. Шунинг учун навбатдаги нашрни тайёрлашда дин билан қизиқувчиларнинг муқаддас китобни осонроқ ва мукаммалроқ тушунишларига ҳаракат қилинган.

Анвар қори Турсуновнинг сўзларига қараганда, Абдулазиз Мансур тафсирининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда Қуръони каримнинг баъзи оятлари ҳанафий мазҳабида қандай тушуниш кераклиги кўрсатиб берилган. Бу тушунтиришлар энг мўътабар тафсирлардан мисоллар билан кўрсатиб берилган.
XS
SM
MD
LG