Линклар

Покистон қуйи палатаси бугун мамлакатнинг собиқ Молия вазири Шавкат Азизни Бош Вазир лавозимига сайлади.


Самандар

Покистон Президенти Парвез Мушаррафнинг яқин иттифоқдоши Шавкат Азиз Миллий Ассамблеяда 191 овоз йиғишга муяссар бўлди.
Муҳолифатчилар уларнинг қамоқдаги вакили Жавид Хошимий озод қилинмаганлиги ва овоз бериш жараëнида қатнашмагани учун сайловни бойкот қилди.

Хошимий мамлакатда ҳарбий низолар келтириб чиқаришга урунганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.


Янги Бош Вазир 55 ëшли Шавкат Азизнинг шанба куни қасамëд қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG