Линклар

logo-print

“New York Times” газетасининг ëзишича АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқдаги урушдан кейинги вазиятни баҳолашда хатоликка йўл қўйганини биринчи бор тан олган.


Самандар

Газета мухбири билан бўлган суҳбатда Жорж Буш урушдан кейинги вазиятни баҳолашда баъзи хатоларга йўл қўйганини билдирган.
Жорж Буш айнан қайси масалаларда хатоликка йўл қўйганини айтмаган.
Оқ Уй раҳбарига кўра¸ Саддам Ҳусайн тарафдорларининг дастлаб Ироқнинг турли шаҳарларида беркиниб олиши ва кейинчалик исëнчи гуруҳлар ташкил этиб¸ ҳаракат қилиши АҚШ ҳарбийлари кутганидан ҳам тез вақт ичида юз берган.
Аммо газета Жорж Бушнинг исëнчиларга қарши стратегияси охир-оқибат ўз самарасини берганини ëзади.
XS
SM
MD
LG