Линклар

logo-print

Россияга қарашли икки самолëтнинг ҳалокатга учраганини ўрганаëтган махсус гуруҳ самолëт қолдиқлари орасида портловчи мослама ясашда ишлатиладиган модда топилганини маълум қилди.


Самандар

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати вакили Сергей Игнатченко мамлакатга қарашли иккита самолëтнинг камида бири террор ҳаракати орқали портлатилганлигини айтди.
Мазкур портлашда 89 киши ҳалок бўлди.
Федерал Хизматнинг яна бир вакили Николай Захаровга кўра¸ Москвадан Сочига учаëтган самолëт қолдиқлари орасидан Гексоген портловчи моддаси топилган:

" Ту-154 русумли самолëти қолдиқлари текширилаëтганида портловчи мослама тайëрлашда ишлатиладиган модда топилган. Дастлабки маълумотларга кўра¸ бу Гексоген моддасидир. Қўшимча экспертиза ишлари ўтказилмоқда. Шунингдек¸ Ту-134 русумли самолëти қолдиқларини ҳам текшириш ишлари давом этмоқда¸ бошқа ҳеч қандай янги маълумот йўқ”.

Россия федерал Хавфсизлик хизмати интернет орқали исломий гуруҳ аъзоларининг мазкур портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олганлиги билан боғлиқ маълумот юзасидан ҳеч нарса демади.
Хабарларга кўра¸ ўзини “Исламбули Бригадаси”¸ деб номлаган гуруҳ Чеченистонда мусулмонларнинг ўлдирилаëтгани туфайли унинг аъзолари самолëтни ўғирлаб портлатганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG