Линклар

АҚШ ҳарбийларига кўра¸ бугун исëнчилар уларга тегишли патрулга қарата гранаталар улоқтирган.


Самандар

Натижада АҚШ ҳарбийларининг 12 нафари жароҳат олган.
Хабарларга қараганда¸ ҳужумлар ҳар 3 соатда юз берган.
АҚШ ҳарбийлари 4 гумондор шахсни қўлга олганлигини маълум қилди.
АҚШ денгиз ҳарбийлари ва Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари Бағдоддан 40 километр наридаги Ах Хасваҳ қишлоғида қурол-яроғ яширинган омборни мусодара этган.
Ҳарбийларга кўра¸омборхонада 200га яқин миномëт ўқи¸ бомба ясашда қўлланувчи моддалар ва портловчи моддалар топилган.АҚШ денгиз ҳарбийлари омборхонага алоқадорликда гумон қилинган 4 кишини қўлга олинганлигини маълум қилди.

Ал Жазира телекенали Ироқ Мудофаа Вазирининг қуролли гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган икки қариндоши қўйиб юборилганлигини маълум қилди.

Озод этилган шахс Салоҳ Зейдан Мудофаа Вазирига унинг аëли тарафидан қариндош. Унинг сўзларига кўра¸ Ироқ полицияси Мўктадо ас Садр тарафдорларидан бирини қўйиб юборганидан кейин¸ қуролли гуруҳ ҳам Зейданни озод этган.
XS
SM
MD
LG