Линклар

Шиалар етакчиси Мўктадо ас Садр тарафдорлари 3 ҳафтадан буëн давом этаëтган зўравонликларни тўхтатишга келишиб олинганидан кейин бугун Нажафдаги Имом Али мақбарасини тарк этмоқда.


Самандар

Айрим хабарларда¸ мақбарадаги яширинчи исëнчилар ўз қуролларини топширишни бошлагани айтилмоқда.
“Ал-Арабия” телеканалига кўра¸ Ас-Садр тарафдорлари Имом Али мақбариси калитини Ироқ шиалар руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Сиëстонийга топширган.

Бугун эрталаб минглаб одам Имом Али мақбараси атрофида йиғилди.
Пайшанба кечқурун Сиëстоний Мўктадо ас Садр билан Нажафдаги зўравонликларни тўхтатишга келишиб олди.


АҚШ ҳарбийларига кўра¸ Ироқнинг Мосул шаҳрида машина портлаши оқибатида 10 киши ва бир АҚШ ҳарбийси жароҳат олган .
АҚШ ҳарбийлари вакили Анжела Боуман бомба АҚШ ҳарбийларига қарашли автоколоннага қаратилганлигини маълум қилди.

Боуманга кўра¸ яраланганлар маҳаллий касалхонага¸ АҚШ ҳарбийси эса ҳарбий госпиталга олиб кетилган.
XS
SM
MD
LG