Линклар

logo-print

Ҳошимжон Жамбулов раис бўлди


Куни-кеча “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Наманган вилояти Норин тумани бўлими таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Бундан бир қанча вақт муқаддам жамиятнинг Поп тумани бўлими тузилганди.

Таъсис йиғилиши иштирокчилари дастлаб тумандаги инсон ҳуқуқлари ва экология билан боғлиқ вазият, ўқувчиларни мажбурий равишда дала ишларига жалб этиш, маҳаллий ҳокимиятнинг фермерлар фаолиятига аралашуви каби масалаларни муҳокама қилди.

Жамиятнинг Наманган вилояти бўлими котиби Ғофуржон Тошпўлатовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати жорий йилдаги портлашлардан сўнг инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ва нодавлат ташкилотларни диний экстремистларни ҳимоя қилаётганликда айблаган. Бу эса кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиларида хавотир уйғотган. Аммо, шунга қарамай, “Эзгулик” жамияти ўз фаолият доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Туман бўлимлари ташкил этилаётгани ҳам шундан далолат беради.

Таъсир йиғилишида вилоятда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳошимжон Жамбулов “Эзгулик”нинг Норин тумани бўлими раислигига сайланди.
XS
SM
MD
LG