Линклар

Тел-Авив Пентагонда ўз жосусига эгалиги ҳақидаги иддаоларни инкор этмоқда.


Самандар

Эслатиб ўтамиз¸ АҚШда Федерал Қидирув Бюроси Пентагон ходимлари орасида Исроил фойдасига жосуслик қилган шахсни аниқламоқда.
Исроил Парламенти ва мамлакат Ташқи Ишлар ва Мудофаа Қўмитасининг раиси Ювал Стейнитз унинг мамлакати АҚШ ҳукуматига қарши ҳеч қандай жосус қўлламаганини маълум қилди:

"Мен АҚШ қидирув расмийларига ишонаман. Шунинг учун ҳам кун охирига келиб Исроилнинг бу масалага ҳеч қандай даҳли йўқлиги тасдиқланишига ишончим комил”.
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг АҚШ ҳуқуқ-тартибот органларининг ўз исмини айтмаган ходимига таяниб ëзишича¸ мамлакат Мудофаа вазирининг ўринбосари қўлида ишлайдиган шахс Оқ Уйнинг Эрон бўйича махфий маълумотини Исроил разведка хизматига топширган.
XS
SM
MD
LG