Линклар

Ироқдаги радикал шиалар етакчиси Муӄтадо ас-Садр тарафдорлари Нажафдаги Хазрат Али мақбарасини тарк этиб¸ қуролларни топшира бошлади.


Самандар

Минглаб шиалар уч ҳафтадан буëн давом этган қонли тўқнашувларнинг тўхталишини нишонлади.
Ироқ шиалар олий руҳонийси Оятулло Али ас Систоний пайшанба куни Нажафга бориб¸ Мўктадо ас Садрни қонли тўқнашувларни тўхтатишга кўндирди.
Шунингдек¸ Ироқ полицияси Хазрат Али мақбараси ëнидаги Муқтадо ас Садрга тегишли диний маҳкама биносида 10 га яқин жасад топилганини маълум қилди.
Ҳозирча улар ким томонидан ўлдирилгани ëки қандай қилиб вафот этгани сабаблари аниқ эмас.
Ироқнинг Фаллужа шаҳрида АҚШ ҳаво кучлари исëнчилар яшириниб олингани тахмин қилинаëтган ҳудудларга ҳужум уюштирди. Натижада икки фуқаро ҳалок бўлди. Қолган 11 одам яраланди.
XS
SM
MD
LG