Линклар

Шу ҳафтада Россияда юз берган икки авиаҳалокатда террор изи борлиги билдирилди


Самандар

Россия расмийлари ва ҳалокатгага алоқадорликда гумон қилинган бир неча шахс аниқланганини маълум қилди.
Иккала самолëт ҳам сешанба куни Москвадаги бир аэропортдан ҳавога кўтарилиб¸ Россия жанубидаги шаҳарлар устида деярли бир вақтда портлаган. Натижада 89 киши ҳалок бўлди.
Айни пайтда¸ расмийлар бир исломий гуруҳ аъзоларининг мазкур портлаш учун масъулиятни интернет орқали ўз зиммасига олганлиги билан боғлиқ маълумотни ҳозирча шарҳламади.
Хабарларга кўра¸ ўзини “Исламбули Бригадаси”¸ деб номлаган гуруҳ Чеченистонда мусулмонларнинг ўлдирилаëтгани туфайли самолëтни ўғирлаб портлатганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG