Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:21

Пентагонда Исроил жосуси аниӄланди


Фарангис Саид шанба куни дунё матбуоти орӄали АҚШ Мудофаа Вазирлигининг бир ходими Исроил фойдасига жосуслик ӄилгани ҳаӄда хабар тарӄалди ва катта шов-шувга сабаб бўлди. Маълумки, АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатлар ниҳоятда яӄин. Шунга ӄарамай, бу АҚШ ҳукумати идораларида Исроил жосуслари борлиги ҳаӄидаги биринчи маълумот эмас. Бундай хабарлар илгари ҳам тарӄалган ва икки давлат ўртасидаги алоӄаларнинг совушига олиб келган эди. Шанба кунги ҳодисалар атрофида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

Фарангис, авваламбор мана шу ҳодисага батафсил тўхталсак. Пентагон ходими Исроил фойдасига жосуслик ӄилгани ҳаӄидаги хабарлар биринчи бўлиб ӄаерда чиӄди ва ким томонидан тарӄатилди?

ФС: Ғарб матбуотидаги хабарларда айтилишича, АҚШ ҳуӄуӄ-тартибот органларининг бир ходими исмини ошкор этмаслик шарти билан журналистга бу ҳаӄда маълумот берган. У берган маълумотларга кўра, ҳозирда АҚШ Федерал Қидирув Бюроси Пентагон ходимининг махфий маълумотни Исроилга ӄарашли бир гуруҳга бергани масаласини ўрганмоӄда.

АА: У ӄандай гуруҳ экан?

ФС: Гуруҳ номи “Америка-Исроил жамоатчилик муносабатлари ӄўмитаси” бўлиб, у Вашингтонда жойлашган ва Исроил сиёсатини ӄўллаб-ӄувватловчи гуруҳ ҳисобланади. Хабарларга кўра, Пентагоннинг ўша ходими махфий маълумотни мазкур гуруҳга узатган. У эса, ўз навбатида, маълумотни Исроил ҳукуматига етказган.

Ходимнинг исми-шарифи айтилмаяпти. Аммо унинг АҚШ Мудофаа Вазири Доналд Рамсфелд муовини Дуглас Фийт ӄўлида ишлаган таҳлилчи экани айтилмоӄда.

АА: Демак, исми айтилмаётган таҳлилчи Пентагоннинг энг юӄори даражадаги раҳбарларига яӄин одам бўлган. Хўш, Пентагон расмийлари бу ҳодисага ӄандай муносабат билдиришяпти?

ФС: Пентагон раҳбарияти шанба куни дарҳол шу ҳодиса юзасидан баёнот тарӄатди. Баёнотда айтилишича, АҚШ Федерал Қидирув Бюроси олиб бораётган тергов доирасида клерк, яъни оддий хизматчи даражасида ишлаган ходим фаолияти текширилмоӄда. Пентагон расмийлари мазкур ходим АҚШнинг у ёки бу масаладаги сиёсатини белгиловчи одам бўлмаган, у оддий ходим, холос, деб таъкидлашмоӄда. Аммо матбуотдаги хабарларга ӄараганда, исми айтилмаётган ходим Исроилга узатган махфий маълумотлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсатига оид бўлган.

Пентагон вакилларининг, шунингдек, маълум ӄилишича, АҚШ Адлия Вазирлиги ҳам тергов жараёнига жалб этилган.

АА: Исроил раҳбариятининг бу маълумотга муносабати ӄандай бўлмоӄда?

ФС: Бу маълумот тарӄалиши биланоӄ, Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Дэвид Сейгел иддаолар мутлаӄо нотўғри, деб баён ӄилди.

Сўнгра Исроил парламенти депутати, Ташӄи ишлар ва мудофаа ӄўмитаси раиси Ювал Стейниц ҳам баёнот бериб, АҚШда Исроил жосуслари йўӄлигини таъкидлади:

”Мен сизни ишонтириб айтаман-ки, Исроилнинг АҚШ ёки Пентагонда жосуслари йўӄ. Тамом-вассалом. 20 йил олдинги Поллард ишидан кейин Исроил АҚШ ҳукумати ёки АҚШга ӄарши жосуслик ӄилмасликка ӄарор ӄилган эди. Шунинг учун Исроилнинг мазкур ишга алоӄаси йўӄлигига ишончим комил,” - деди Исроил расмийси.

АА: Фарангис, агар адашмасам, у айтиб ўтган Поллард иши ҳам айнан АҚШ ҳукумат идораси ходимининг Исроил фойдасига жосуслик ӄилгани ҳаӄида бўлган эди, шундайми?

ФС: Тўғри, Азизулло ака, 80-йиллар ўрталарида АҚШ ҳарбий флотидаги разведка хизмати таҳлилчиси Жонатан Полларднинг Исроил фойдасига жосуслик ӄилгани аниӄланган эди. Ўшанда бу ҳодиса жуда катта жанжалга сабаб бўлган эди. АҚШ ва Исроил ҳатто ўзаро дипломатик алоӄаларни узиш арафасида турган эди. Ўшанда Поллард айби судда исботланган ва у умрбод ӄамоӄ жазосига маҳкум этилган эди.
XS
SM
MD
LG