Линклар

logo-print

Бугун Ҳиндистонда "Ер-ер"русумдаги¸ ядровий қурол ташиши мумкин бўлган ракета синови ўтказилди.


Ҳиндистон Мудофаа Вазирлиги маълумотига кўра "Агни-2" ракетаси мамлакат шарқидаги полигондан учирилган.
Бу айни русумдаги ракетанинг учинчи синов учирилишидир.
Ракета ҳаракат радиуси икки ярим минг километргача етиши мумкин.
Синов Ҳиндистон-Покистон тинчлик музокараларининг навбатдагиси бўлишидан бир ҳафта олдин ўтказилди.
Музокораларда икки ядро қуролига эга давлат ўртасида Кашмир вилояти боис юзага чиққан муаммаоларга чек қўйилиши кутилаëтган эди.
XS
SM
MD
LG