Линклар

logo-print

Якшанба куни Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди.


Мазкур портлаш учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
АҚШ ҳарбийлари вакили Скот Нелсон портлаш оқибатида АҚШ ва афғон ҳарбийларидан 3 тадан одам ўлганини маълум қилди.
Шунингдек¸ Афғонистон расмийлари портлаш Непалнинг 3 фуқароси ўлимига сабаб бўлганини билдирди.

Портлаш АҚШ ҳарбийларига қарашли “Дин Корп” идораси олдида содир этилди.
Скот Нелсон журналистларга қуйидагиларни гапирди:
“Мазкур портлаш юзасидан ҳозирча ҳеч ким қўлга олинмади. Фақатгина Кобул халқаро аэропортида ëнидан портловчи мослама чиққан шахсни қўлга олганимизни айтишим мумкин. Бироқ¸ қўлга олинган шахснинг якшанба кунги портлашларга алоқаси борлиги аниқланмаган”.
XS
SM
MD
LG