Линклар

logo-print

Бугун Ню-Йоркда АҚШ республикачилари партияси ўзининг қурултойини бошлади.


4 кун давом этадиган қурултой давомида республикачилар 2 ноябр кунига мўлжалланган президентлик сайловида қатнашиш учун АҚШ Президенти Жорж Буш номини расман тасдиқлайди.

Қурултойнинг биринчи кунида Ню-Йорк шаҳрининг собиқ мэри Рудолф Гуилиани ва Сенатор Жон Маккейн сўзга чиқади

Кеча Манхэттен бўйлаб бир неча 100 минг киши Жорж Буш сиëсатига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Намойиш иштирокчиларидан бири¸ Ироқдаги урушда ўз ўғлини йўқотган Фернандо Суарез намойиш пайтида мана бундай деди:

" Мен бу ерга келиш учун ўғлимнинг ҳаëти билан тўладим. Буш алдади ва ким ўлди? Менинг ўғлим “.

АҚШ Президенти Жорж Бушнинг қурултойда пайшанба куни сўзга чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG