Линклар

logo-print

Ироқдаги сунний ва шиа мусулмон гуруҳлари икки нафар франциялик журналистни гаровга олган қуролли гуруҳни журналистларни озод этишга чақирди.


Ироқдаги Сунний Мусулмонлар Руҳонийлари Уюшмаси ҳамда шиалар етакчиси Муқтадо ас - Садр ва унинг тарафдорлари журналистларнинг гаровга олинганини қоралади.


Журналистларни озод этилишига қаратилган ҳаракатлар доирасида Франция Ташқи Ишлар вазири Мишел Берньер Мисрга борди. Мишел Берньер у ерда Араб Лигасининг Бош Котиби Амр Мусса билан учрашди.
XS
SM
MD
LG