Линклар

Россия Федерал Қидирув Бюроси ўтган ҳафта бошларида ҳалокатга учраган иккала самолëтга ҳам террорчилар ҳужум уюштирганини маълум қилди.


Федерал Қидирув Бюроси вакили Андрей Фетисов иккала самолëт ҳам шубҳасиз террор ҳаракати ëрдамида портлатилганлигини билдирди.

Самолëтлар портлашида террор изи борлигини Россия расмийлари биринчи бор тасдиқлади.

Бундан олдин¸ расмийлар самолëт қолдиқлари орасидан портловчи мослама тайëрлашда ишлатиладиган гексоген моддаси топилганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG