Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:53

“Овози тожик” газетаси 80 ёшда


Шайбон Ўтган ҳафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг нашри бўлмиш “Овози тожик” газетаси ташкил этилганига 80 йил тўлди.

Газета бош муҳаррири Шерпўлат Вакиловнинг маълум қилишича, “Овози тожик”нинг биринчи сони 1924 йил 25 августда Самарқандда нашр қилинган. Ўша пайтда газета “Овози тожик камбағал” дея номланган. Газетани ташкил этишда ёзувчи Садриддин Айнийнинг хизмати катта бўлган.

Ш.Вакиловнинг айтишича, газетани ташкил этиш пайтида унинг икки миллат – ўзбек ва тожик халқларини бирлаштирувчи маданият кўприги бўлиб хизмат қилиши назарда тутилган. Аммо бугунги кунда газетанинг тожикистонлик обуначилари йўқ. “Овози тожик” Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси нашри бўлган унинг нашр этилишига ҳукумат томонидан ёрдам кўрсатилади. Таҳририятнинг ўзи ҳам муштарийлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Шунга қарамай, газета ҳозир атиги 2000 нусхада чоп этилади. Мамлакатда эса, расмий маълумотларга кўра, қарийб 1,5 миллион тожик миллатига мансуб фуқаро бор.
XS
SM
MD
LG