Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:06

Ислом Каримов амалдор ва журналист муносабати ҳақида


Шайбон 26 август куни Олий Мажлисининг навбатдаги сессияси танаффусида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов журналистлар билан мулоқотда бўлди. Мулоқот чоғида Президент амалдорлар ва журналистлар ўртасидаги мавжуд муносабатларга тўхталиб, жумладан, бундай деди:

“Ҳа, ўтмиш асоратлари бизнинг онгимизда мустаҳкам ўрнашиб қолган. Мен буни тан оламан. Аммо журналист ҳам курашмоғи лозим. Ўз нони учун курашмоғи лозим. Мен айтмоқчиманки, бизни ҳамма жойда кўнгилдагидек кутиб олади, деб ўйламаслик керак. Агар шундай бўлганида сизнинг ҳаётингиз ҳам мутлақо бошқача бўлар эди. Билингки, қаерда сизни бажонидил қабул қилишга розилар бўлса, у ерда сиз қиладиган иш йўқ. Нима қиласиз у ерда, ана тарқатилаётган маълумотларни ўқиб қўя қолинг, қандай ютуқларга эришилаётгани, ривожланиш қандай суръатда бораётгани ҳақида… Шу маънода, бу ерда ўзига хос кураш бўлмоғи лозим. Журналист ўзига керакли ахборотни қўлга киритишга уринмоғи керак, амалдор эса, агар у бундай курашга тайёр бўлмаса, сиздан қочмоғи зарур…”.

Президент журналистлар ва амалдорлар ўртасидаги муносабатларнинг бу қадар мураккаблашиб бориш сабабларига ҳам тўхталди.

“Сўзсиз журналистлар ҳеч кимга ёқмайди. Мен журналистлар менга ёқади, дея оладиган одамни билмайман. Агар журналистлар ҳақида шундай дегувчилар бўлса, билингки, у ўз мавқеини йўқотган, профессионал даражаси паст одам бўлади. Шунинг учун сизларга қўпол муомалада бўлинса, хафа бўлманг. Албатта, мен сизларни муросага чақирмоқчи эмасман, ҳар бир ҳолат бўйича жиддий иш олиб борамиз. Аммо шунда ҳам сизларни огоҳлантириб қўяй, бизда ҳамма ҳам сиз билан тегишли даражада гаплашишга тайёр эмас. Лекин, мадомки, биз ўзимизни демократик давлат, деб атаётган эканмиз,сиз билан гаплашишга мажбурмиз. Бу бизга ёқиш-ёқмаслигидан қатъий назар гаплашишга мажбурмиз. Ўзининг маълумотга эга эмаслиги, мавзу бўйича гаплашишга тайёр бўлмаган шахс, билингки, сиздан қочади, ўзининг камчилигини яшириш учун қочади”, деди Ислом Каримов.
XS
SM
MD
LG