Линклар

Уч йилдан буён дунёда оддий қурол-яроғлар харид қилишга бўлган талаб пасайиб бораётганлиги кузатилмоқда.


Тўлқин

Агар 2000 йилда энг кўп, яъни 41 миллиард АҚШ доллари ҳажмида оддий қурол-аслаҳа сотиб олинган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 25,5 миллиард долларни ташкил этган. Бу маълумотлар АҚШ Конгресси вакилининг махсус маърузасида қайд этилган.
2003 йилда Хитой ва Осиё мамлакатларининг бошқа сўнгги йилларда оддий қуролнинг асосий харидори бўлган Яқин Шарқ мамлакатларидан ўтиб кетди.
Асосий қурол етказиб берувчи мамлакат Америка Қўшма Штатлари бўлиб, у 14,5 миллиард АҚШ доллари ҳажмида оддий қурол-аслаҳа сотган, бу рўйхатда 4 миллиард 300 миллион АҚШ доллари ҳажмида қурол сотган Россия иккинчи, 1,5 миллиард АҚШ доллари ҳажмида қурол сотган Германия учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG